loader

Келаси замон сиғаси билан талоқни таълиқ қилиш

Келаси замон билан талоқ тушмагани каби келаси замонга талоқни таълиқ қилиш билан ҳам ўша заҳоти талоқ воқе бўлмайди. Лекин, келаси замонга талоқни таълиқ қилганда, ўша ишни келажакда қилиши билан талоқ қўйса талоқ тушади. агар талоқ қилмаса талоқ воқеъ бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига: "Фалон ишни қилсанг сенга талоқ қўяман" деса, бас бу билан талоқ воқе бўлмай, бас ўша иш содир бўлса, талоқ қилишга ваъда ҳисобланади. Ҳа, агар эр ваъдага мувофиқ талоқ қўйса талоқ воқе бўлади.
أَنَا أُطَلِّقُ نَفْسِي لَمْ يَقَعْ لِأَنَّهُ وَعْدٌ.
"Ўзимни талоқ қиламан дейиш билан талоқ воқе бўлмайди. Чунки, бу ваъдадир" (Дуррул мухтор).
وَعِبَارَةُ الْجَوْهَرَةِ: وَإِنْ قَالَ طَلِّقِي نَفْسَكِ فَقَالَتْ أَنَا أُطَلِّقُ لَمْ يَقَعْ قِيَاسًاوَاسْتِحْسَانًا.
"Жавҳаратун наййира"нинг иборасида: "Эр аёлига: "Нафсингни талоқ қил" деса, аёл талоқ қиламан деса, қиёс ва истиҳсонга биноан талоқ воқе бўлмайди" (Раддул муҳтор).
Келаси замон ўрнига ҳозирги замон сиғасини истеъмол қилиб: "Бу ишни қилмасанг талоқ қўйяпман" деса, шарт топилиши билан талоқ воқе бўлади.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР