loader

Хулуъда қайси нарсалар бадал бўла олади

Маҳрга қайси нарса берилса, хулуъда ҳам ўша нарсани бериш мумкин бўлади. Қайси нарсаларни маҳр сифатида бериш мумкин бўлмаса, уларни хулуъ сифатида ҳам берилмайди. Масалан, хамр, ўлимтик, қон каби нарсалар эвазига хулуъ қилинса, хулуъ дуруст бўлади. Лекин, аёлга улардан бирортасини эрга бериши ва олган маҳрини орқага қайтариши лозим бўлмайди.
مَا جَازَ أَنْ يَكُونَ مَهْرًا جَازَ أَنْ يَكُونَ بَدَلًا فِي الْخُلْعِ كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَإِذَا وَقَعَتْ الْمُخَالَعَةُ عَلَى خَمْرٍ أَوْ خِنْزِيرٍ أَوْ مَيِّتَةٍ أَوْ دَمٍ وَقَبِلَ الزَّوْجُ ذَلِكَ مِنْهَا تَثْبُتُ الْفُرْقَةُ وَلَا شَيْءَ عَلَى الْمَرْأَةِ مِنْ جُعْلٍ وَلَا تَرُدُّ مِنْ مَهْرِهَا شَيْئًا كَذَا فِي الْحَاوِي الْقُدْسِيِّ.
"Маҳр бўлиши жоиз бўлган нарсалар хулуънинг эвази бўлиши жоиздир. "Ҳидоя"да шундай дейилган. Агар хамр, тўнғиз, ўлимтик, қон каби мол бўлмаган нарсалар эвазига хулуъ қилинса ва эр бунга рози бўлса, ажрашиш собит бўлиб, хотин зиммасига бирор нарса бериш вожиб бўлмайди. Шунингдек, маҳридан бирор нарсани эрига қайтармайди. "Ҳовил қудсий"да шундай дейилган" (Фатвои ҳиндия).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР