loader

Балоғатга етмаган бола валийси орқали хулуъ қилдира олади

Балоғатга етмаган қиз бевосита хулуъ қила олмайди. Ҳа, у томонидан валийси хулуъ қилса, хулуъ дуруст бўлади. Лекин, балоғатга етмаган қиз ва унинг валийсига хулуънинг эвази лозим бўлмайди.
خَلَعَ الْأَبُ صَغِيرَتَهُ بِمَالِهَا، أَوْ مَهْرِهَا طَلُقَتْ فِي الْأَصَحِّ، كَمَا لَوْ قَبِلَتْ هِيَ وَهِيَ مُمَيِّزَةٌ وَلَمْ يَلْزَمْ الْمَالُ لِأَنَّهُ تَبَرُّعٌ.
"Ота балоғатга етмаган қизини қизининг моли ёки маҳри эвазига хулуъ қилса, саҳиҳ қавлга биноан аёл талоқ бўлади. Аёл мумаййиза, яъни яхши ёмонни ажратадиган ёшда хулуъни қабул қилгани каби. Лекин, қизнинг ҳам, отанинг ҳам зиммасига мол бериш вожиб бўлмайди. Чунки, бу холис яхшилидир" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР