loader

Лионнинг ҳақиқати

Бирор киши ўзининг покдомон аёлига зинокор деб туҳмат қилса, масалан, эр аёлига: “Сен зинокорсан” ёки “Зино қилганингни кўрдим” ёки “Эй, зинокор” ёки аёлдан туғилган насабни инкор қилиб: “Сенинг бу фарзандинг зинодан бўлган” ёки “Бола мендан эмас” деса ва айтган сўзига гувоҳ келтира олмаса ва аёл қозига шикоят қилиб, эрига зинода туҳмат қилганлик ҳадди урулишини талаб қилиб, ариза билан қозига мурожаат қилса, эрга лион вожиб бўлади.

Аёл зино қилганлигига иқрор бўлса ёки эр аёлига туҳмат қилиб ёлғон гапирганига иқрор бўлса, лион вожиб бўлмайди. Чунки, лионда эр ўз даъвосида, аёл эса, ўз инкорида бардавом бўлиши зарурийдир.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР