loader

Бедарак йўқолган эрнинг аёлини никоҳининг ҳукми

Мафқудул хабар деб, бедарак йўқолган кишига айтилади. Масалан, бедарак йўқолган ёки бедарак қочиб кетиб ғоиб бўлиб, уни қаердалиги ёки қаёққа кетганлиги ҳақида ҳеч қаерда маълумот йўқ бўлган киши. Ҳанафий мазҳабига кўра бедарак йўқолган кишининг тенгқурларига қаралади. Агар улар ҳаёт бўлса, бедарак йўқолган киши ҳам ҳаёт дейилади. Шу қоидага биноан уни аёлига бошқа жойга никоҳланиши учун рухсат берилмайди.

Албатта, баъзи ҳолатда бедарак йўқолган кишининг тенгқурлари ҳали вафот топишларидан илгари қози никоҳга рухсат бера олади. Масалан, зоҳирий далиллар эрнинг вафот этганлигига ишора қилса, масалан, эр кемада сафарга чиқса ва соҳилга етиб боргани маълум бўлмаса ёки одатда вафот билан якунланадиган касалликка чалиниб қочиб кетса ёки жанг майдонида бедарак ғоиб бўлса, бас бундай ҳолатларда қози бедарак йўқолган киши вафот этди деган ғолиб гумонга келгунича кутилади. Ундан кейин ҳоким изсиз йўқолган киши вафот этди деган ҳукмни эълон қилиб, аёлга вафот иддасини ўтказишга рухсат беради. Вафот иддасини ўтагандан кейин қози рухсати билан аёл бошқа эрга турмушга чиқиши мумкин. Ҳанафий мазҳабида бедарак йўқолган кишининг аёли ҳақида бундан бошқа имкониятлар мавжуд эмас.

Лекин, мутааххир ҳанафий олимлар замон ва мавжуд фитналарни эътиборга олиб бир неча шартлар билан моликия мазҳабига кўра фатво беришни ихтиёр қилганлар. Бир неча пайтдан бери Ҳиндистон ва унинг атрофида жоилашган минтақаларда барча муфтийлар айни бедарак йўқолган кишининг аёлини ҳукми ҳақида моликия мазҳабига биноан фатво беришни ихтиёр қилмоқдалар. Бу масала бир жиҳатдан ҳанафий фиқҳига кириб келди. Лекин, бедарак йўқолган кишининг аёли қачонгача эрсиз истьиқомат қилишга сабр қила олса, шунча вақтгача ҳанафий мазҳабига амал қилиши зарурийдир. Ҳа, қаттиқ зарурат туғилганда моликия мазҳабига амал қилинади. Қаттиқ зарурат деб қуйидагиларга айтилади:

1. Сарф-харажатни қоплай олмаслик, яъни эрсиз тирикчилик ўтказишга қийналиб қолса;
2. Эрни қайтгунича кутиб турай деса, нафсий хоҳиш-истак туфайли, ўзини жиловлашга сабр-бардош қила олмай қолишдан қўрқса.

Фойда: Қайси масалада бошқа имом мазҳабига ўтиш зарурий бўлиб қолса, айни масала юзасидан имом наздида қандай шартлар топилиши талаб этилса, уларни барчасига риоя этиш зарур ҳисобланади.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР