loader

097. Қадр сураси

Маккада нозил бўлган бу сура беш оятдан иборатдир.
Қадр кечаси ҳақида сўз юритилганлиги учун сурага «Қадр» номи берилган. Абаса сурасидан кейин нозил бўлган бу сурада Қадр кечаси, унинг фазилатларидан, бу кечада Қуръони каримнинг нозил бўлганидан, бу кечада малакларнинг ер юзига тушиб, илоҳий амрни бажаришларидан сўз юритилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

1-5. Биз Қуръонни Лайлатул қадр (Қадр кечаси)да нозил қилдик. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сенга ким билдирди Лайлатул қадр нимадир? Қадр кечаси Бани Исроилнинг минг ой қилган ғазотидан (жиҳодидан) афзалдир. У кечада Парвардигорнинг амри билан дунёдаги ҳар бир ишни интизом(га солиш) учун фаришталар ва Жаброил (алайҳиссалом) ҳам осмондан (ерга) нозил бўладилар (тушадилар). У кеча то субҳ тулу қилгунча (то тонг отгунча) жумла офатлардан саломатлик кечасидир.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР