loader

109. Кофирун сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, олти оятдир.
Бу сурада Ислом дини кучайиб, тарқалиб кетаётганини кўриб хавотирга тушиб қолган кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, саҳобаларни ҳам бу Тўғри Йўлдан чалғитиш ғаразида у кишининг олдиларига келиб: "Эй Муҳаммад, кел, бизлар сенинг Худойингни тан олиб унга ҳам ибодат қилайлик, сен ҳам ўз Худойингга кўшиб бизларнинг бутларимизга ҳам сиғингин", дейишганида нозил бўлгандир.
Бу сурадан кўзда тутилган мақсад Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, у зотнинг то Қиёматгача келадиган барча умматларини ҳам кофирларнинг бундай найрангларига учмасликка ва Ёлғиз Аллоҳ таъологагина ибодат қилишга даъват этишдир.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "Эй кофирлар!
2. Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман.
3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
4. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман.
5. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар.
6. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг Диним ўзим учундир!"

Орқага Олдинга