loader
Foto

Гоҳида таналар касаллик сабабли тузалади

Сийрат аҳли айтади: “Бир киши шол бўлиб, уйига михланиб қолди. Бир неча йил шу аҳволда умидсизлик ва қийинчиликда ҳаёт кечирди. Табиблар уни даволай олишмади. Кунларнинг бирида у ётган уйнинг шифтидан бир чаён унинг устига тушди. Ҳалиги киши шол бўлгани боис ўрнидан қимирлай олмади. Чаён унинг бошига келиб, бир неча марта чақиб олди. Оёғи учидан бошигача титраб кетди. Кейин тўсатдан баданига ҳаёт қайта бошлади. Жисмига шифо кириб, шол киши жонланиб, хонасида юра бошлади. Сўнгра эшикни очиб, оила аъзолари олдига чиқди. Болалари уни кўриб, ўзларини йўқотиб қўйишди. Шунда касал киши бўлган воқеани уларга айтиб берди”.

Субҳоналлоҳ! Аллоҳ таоло бу кишининг давосини ана шу чаён орқали берди. Мен бу воқеани табибларга айтиб берганимда, улар сўзимни тасдиқлаб “Тўғри, кимёвий йўл билан бундай заҳарлар олиниб, шол кишиларга даво сифатида фойдаланилади”, дейишди. Меҳрибон Зот улуғдир. Бирон бир касаллик туширган бўлса, унинг давосини ҳам туширган.

Доктор Оиз Қарнийнинг

"Ўкинма" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР