loader
Foto

Исроилнинг таназзули ҳақида қисқача статистик маълумотлар

Исроилнинг 8 млн аҳолисидан камида 350 минг киши бир ой ичида мамлакатни тарк этган.

Бюджет тақчиллиги 400% гача кўтарилди. Шекел курси 15% га тушди. Исроилнинг бешта энг йирик банклари акциялари 20 фоиздан кўпроқ арзонлашди.

50 минг хорижий ишчи мамлакатни тарк этди. Туризм ҳам бутунлай тўхтади. Мобилизациядан кейин ишчи кучи танқислиги кучайди.

Яна 1 млн исроиллик можаро хавфи туфайли уйларини тарк этди ёки бошпана яқинида ва иқтисодий фаолиятдан узоқда қолишга мажбур.

Яман хусийлари 7 октябргача Исроилнинг учинчи энг гавжум порти бўлган Эйлат порти ишини нолга туширди, дея хабар беради Iran Observer.

Порт аллақачон ўз фойдасининг 85 фоизини йўқотган ва экспертларнинг тахминига кўра, хусийларнинг Исроилга кетаётган кемалар ўтишини тўсиб қўйиши импорт қилинадиган маҳсулотлар нархининг тахминан 3 фоизга ошишига олиб келади.

Аммо ростини айисам, мен содир бўлаётган ҳамма нарсада кўрган энг муҳим ижобий таъсир:

Кўпчиликда "эркинлик" тоифасининг ҳақиқийлиги ҳақидаги иллюзиялари, айниқса, Европа ва Америка мусулмонлари орасида йўқолди.

Муболағасиз, бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар Ислом дини одамларни тиш-тирноғигача қуролланган ваҳшийлар қаршисида ҳам қандай қилиб чидамли қилишини кўрди.

Дунёнинг турли бурчакларидан минг-минглаб одамлар исломга қизиқа бошлайдилар, уни қабул қиладилар ва унга мувофиқ яшай бошлайдилар.

Тинч аҳолини бомбардимон қилаётган шайтон малайларининг ҳар бир «адвокати» бу кунларда кимнинг тарафида бўлганини ҳар қандай фурсатда эслатиш мумкин.

Дунё мусулмонларининг бирлиги, эътиқодидан қатъи назар, қувонтирмай қолмайди...

Аллоҳ бу неъматни асрасин ва зиёда қилсин. Омин!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР