loader
Foto

Жазоирлик футболчи Ғазодаги уруш ҳақидаги нашри учун Францияда жазоланди

Франция суди жазоирлик футболчи Юсуф Атални ижтимоий тармоқларда Ғазо секторидаги уруш ҳақида ёзганлиги учун саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ницца жиноий суди чоршанба куни Атал  октябрь ойида ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видео диний асосда нафрат уйғотганини айтди.

Шунингдек, у Лига 1 вакили "Ницца"да ўйнаётган футболчини 45 минг евро (49 минг доллар) миқдорида жарима тўлашни буюрди.

Атал 7  октябрь куни Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бошланганидан беш кун ўтиб, ўзининг Instagram тармоғидаги 3,2 млн обуначиларига жойлаштирган воиз Мамуд ал-Ҳасанатнинг видеоси учун айбланган.

Хабарларга кўра, Исроил Ғазога жавоб ҳужумларида ҳалок бўлаётган болалар ҳақида гапирар экан, ал-Ҳасанат яҳудийларга қарши сўзлаб, Аллоҳдан Ғазо фаластинликларига зарба бераётганларнинг "қўлини йўналтириш"ни сўраган.

Атал видеони бўлишганда, у ўз ватанида Жазоир терма жамоасида ўйнарди. Футбол клуби уни жанжал келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганидан кейин эртаси куни у видеони ўчириб ташлади.

27 ёшли футболчи, шунингдек, "нафрат ҳақидаги хабарни ҳеч қачон қўллаб-қувватламаслигини" ва "дунёнинг қаерида содир бўлишидан қатъи назар" зўравонликни қоралашини айтиб, кечирим сўради.

Беҳуда. Бу на прокурорларни, на даъвогарларни ишонтира олмади.

"Видеони тарқатиш унинг хабарида иштирок этиш ва уни кўринадиган қилишдир", деди прокурор Мегги Чутиа судда.

Атал шунингдек, ҳукм тафсилотларини минтақавий Nice-Matin ва миллий Le Monde газеталарида чоп этиш учун пул тўлайди.

"Ницца" Атални "кейинги маълумотга қадар" дисквалификация қилди ва у Профессионал футбол лигасидан 7 ўйинга дисквалификация қилинди.

Умуман, Францияда одатдагидек "Эркинлик. Тенглик. Қардошлик" юриш қилмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР