loader
Foto

Месси қўлга тушди, уят бўлмаса қийин экан

ПСЖ Мессига ғалаба қозониш учун "Олтин тўп" ташкилотчиларига пора берганлиги маълум бўлди



Франциянинг «ПСЖ» клуби ўзининг собиқ футболчиси Лионел Месси фойдасига 2021 йилги овоз бериш натижаларига таъсир ўтказиш учун «Олтин тўп-2021» ташкилотчиларига пора беришга уринганликда гумонланмоқда, деб хабар берди Le Monde.

Манбанинг қайд этишича, парижликлар вакиллари France Footballнинг собиқ бош муҳаррири ва мусобақа ташкилотчиси Паскал Феррени қизиқтиришга ҳаракат қилишган.

Тергов 2023-йил декабрида ҳибсга олинган ПСЖнинг собиқ алоқа директори Жан-Мартиал Рибес билан бошланди. Франция прокурорининг ҳисоботида қайд этилишича, у ўзига ва клубга қандайдир фойда келтириши учун журналистлар, сиёсатчилар, вазирлик аъзолари ва санъаткорларга ўйин чипталарини мунтазам равишда тақдим этган.

Терговчилар Рибес ва Ферре ўртасидаги муносабатларга ҳам аниқлик киритмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, «ПСЖ» вакиллари France Football бош муҳаррири билан ҳамкорлик «Олтин тўп» натижасига Месси фойдасига таъсир ўтказишига ёрдам беришига умид қилишган.

Месси 2021 йилдан 2023 йилгача “ПСЖ” сафида ўйнаб, 75 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 35 та голли узатмани амалга оширган. 2023-йилнинг июн ойида 36 ёшли аргентиналик футболчи МЛСдан “Интер Маями”га ўтди. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Месси фаолияти давомида ғирром йўллар билан саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган: 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019, 2021 ва 2023-йиллар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР