loader
Foto

Нега Эрдўған Туркияда Моссадни йўқ қилишни бошлади?

Барча мамлакатларда разведка ва бошқа махсус хизматлар ошкораликни ёқтирмайди, уларнинг паноҳи коспирация ва сиёсий махфийликдир. Аммо разведка идоралари ўз муносабатларини ойдинлаштиришда ошкоралик даражасига ўтишганда, бундай ностандарт хатти-ҳаракатларнинг сабаблари билан боғлиқ кўплаб саволлар дарҳол пайдо бўлади. Бу ҳолатда, биз Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (MIT) қошида яқинда ташкил этилган махсус бўлинма билан Исроил разведка агентлиги Моссад (иброн. הַמּוֹסָד, арабча الموساد: ạл-мосад, яъни "маҳкама", тўлиқ номи "разведка ва махсус вазифалар маҳкамаси") ўртасида авж олган жосуслик уруши ҳақида кетмоқда.

Гап шундаки, турк разведкаси таҳлилчилари ХАМАС ва Исроил ўртасида кенг кўламли можаро бошланишидан анча олдин Моссаднинг Туркиядаги фаолияти сезиларли даражада кучайганини қайд этишган. Бу ҳақида турк оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, шубҳасиз, қисқартирилган маълумотлар қуйидаги фактлардан далолат беради.

Биринчиси: Моссад Яқин Шарқнинг турли давлатларидан Туркияга ташриф буюрган ёки бу мамлакатда доимий яшовчи фуқаролар орасида ёллаш ишларини олиб борди.

Иккинчиси: Туркия контрразведкасининг тезкорлиги унда Моссаднинг ўзида ҳам маълумот манбаларига эга эканлигини кўрсатади. Шу муносабат билан Sabah газетаси MIT да "Моссаднинг ҳар бир ҳаракатидан хабардор гуруҳлар бор" деб ёзди.

Ниҳоят, учинчи факт: Туркияда Моссаднинг асосий эътибори Хамаснинг ушбу мамлакатдаги фаолиятига қаратилди. Шу сабабли, Анқара 2023 йил июл ойида "MIT ходимлари кўп ойлик ишлар натижасида Исроил манфаатлари йўлида жосуслик билан шуғулланган элликдан ортиқ одамнинг фаолиятини фош этишга муваффақ бўлишди" деб хабар берганида, бу Моссадга берилган, унинг жосуслик тармоғи фош этилгани ҳақида сигнал эди, аммо бу икки давлат разведка хизматларининг ўзаро алоқалари узилишини англатмайди. 2023 йил 7 октябрда Хамаснинг Исроилга ҳужумидан сўнг турк томони имидж хатарларининг олдини олиш мақсадида Ҳамасдан ўз ҳудудини тарк етишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилгача Туркияда яҳудий давлати фуқаролари нишонга олинган ўндан ортиқ терактларнинг олди олинди. Бундан ташқари, Hürriyet газетасининг эслатишича, айнан турк разведкаси Моссад талабига биноан 7 октябрдан кейин Қатар, Миср ва Қўшма Штатлар билан Ғазо секторида Хамас томонидан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борган. У улардан баъзиларининг озод қилинишини таъминлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР