loader
Foto

Испанияда Мессини эмас Роналдуни тарихдаги энг яхши футболчи деб аташди

El Chiringuito журналисти Эду Агирре Португалия терма жамоаси ва "ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Агирре КриРони тарихдаги энг кучли футболчи деб ҳисоблайди.

"Роналду яқинда 39 ёшга тўлади, лекин у барибир фарқланиб турибди. Қайси жамоа ва қайси чемпионатда бўлишидан қатъи назар, у доимо муваффақиятга эришади. У кўп меҳнат қилади ва у тарихдаги энг яхши футболчидир.

Ҳамма ғирромчи Месси ва Роналду ўртасидаги рақобат ҳақида гапиради, лекин улар орасидаги фарқ нимада эканини биласизми? Роналду Саудия Арабистонига борганида унга бошқа футбол юлдузлари ҳам эргашган. Месси МЛСга ўтганида унга фақат "Барселона"даги эски дўстлари эргашди", - дея ўз фикри билан ўртоқлашди Агирре.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР