loader
Foto

43. Ал-Карийм

У шундай зотки, жазо беришга қодир бўлган вақтда ҳам афв қилади; ваъда қилса вафо қилади; агар эҳсон қилса, бировга неъмат берса умидворлик чегарасидан ҳам зиёда қилиб беради; кимга қанча неъмат берганига аҳамият бермайди; Ўзидан бошқага ҳожат тушса (яъни банда бошқа бир бандадан тиланса) рози бўлмайди; кимки жафо, зулм кўрса, ҳитоб қилади; золимнинг зулмидан тўлиқ хабардордир; кимки Ўзига илтижо қилиб сиғинса, ташлаб қўймайди ва уни ҳар хил восита-сабаблар ва ҳимоячилардан беҳожат қилиб қуяр.

Демак, кимда юқоридаги хислатлар ўз-ўзидан жам бўлса, у мутлақ каримдир ва у ҳам бўлса фақат Аллоҳ таолодир.

Танбиҳ. Банда зўрма-зўраки, қийналиб бўлса ҳам мазкур хислатлардан баъзилари билан ўрганиш орқали сифатланади. Шунинг учун ҳам гоҳида у карийм деб васф этилади. Лекин бу карийми мутлаьдеа нисбатан ноқисдир. Банда бу хислат билан қандай ҳам сифатланмасинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: «Узум дарахтини карийм (сахий) деб айтмангиз, чунки карийм мусулмон кишидир», — демишлар.

Узум дарахтининг карийм деб сифатланишига сабаб танаси юмшоқ меваси ёқимли, узиб олиш осон, ейиш қулай ва, хурмодан фарқли равишда, тикан ва бошқа азият берувчи нарсалари йўқлигидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР