loader
Foto

Европарламент февраль ойи охиригача Украинага 50 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда

Боррелл: Европарламент февраль ойи охиригача Украинага 50 миллиард евро ажратишни маъқуллайди.

Февраль ойи охиригача Европарламент Украинага Европа Иттифоқининг 50 миллиард евролик янги ёрдам дастурини маъқуллайди. Бу ҳақида Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Еврокомиссия томонидан намойиш этилган Киевдаги матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради "ТАСС".

"Европа Иттифоқи саммити 50 миллиард евролик дастурни маъқуллади, ҳозирда Европа Иттифоқи бюджет органлари – ЕИ Кенгаши ва Европа Парламенти томонидан муҳокама қилинмоқда. Ишончим комилки, Европарламент ой охиригача уни зудлик билан амалга оширишни тасдиқлайди", деди у.

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари 1 февраль куни бўлиб ўтган фавқулодда саммитда Украинага 50 миллиард евролик янги ёрдам дастурини маъқуллади. Дастур кучга кириши учун Европарламент унга овоз бериши керак.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР