loader
Foto

Маданиятимиздаги афзалликларни англаш

Бу умматнинг кенг маданияти ҳақида фикр қилган инсон бу умматнинг уламоларини афзалликларни англашга қанчалик эътибор берганларини англайдилар.

Эҳромдаги одам пашшани ўлдириши ҳақида сўраганлар тўғрисида

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ибн Аби Наъийм ривоят қилади. Айтади: Бир киши ибн Умарнинг олдига келиб ундан пашшанинг қони ҳақида сўради, мен ўша ерда ўтирган эдим. Бошқа ривоятда: Эҳромдаги одам пашшани ўлдириши ҳақида сўради, дейилади. Ибн Умар: Қаердансан, деди. у: Ироқ шаҳридан деди. Шунда ибн Умар: Ҳой қаранглар бунга, у пашшанинг қони ҳақида сўраяпти, ўзлари эса Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандини (неварасини) ўлдирганлар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганини эшитдим: “Мана бу иккиси - Ҳасан ва Ҳусайн дунёдаги менинг райҳонларимдир”. Бошқа ривоятда: Ироқ аҳли пашшани ўлдириш ҳақида сўрамоқдалар,

ваҳоланки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг ўғилларини ўлдирдилар, дейилади.

Ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул борий”да бу ҳадиснинг шарҳида айтади: Ибн Умарнинг бундай дейишларига сабаб Ироқ аҳлининг муҳим нарсалар қолиб, арзимас нарсаларни сўрашга ўчликларидан ажабланганларидир. Ибн Баттол айтади: Бу ҳадисдан олишимиз керак бўлган нарса, дин ишлари бўйича кишига кераклироқ бўлган нарсани муқаддам қўйишдирки, ибн Умар Ҳусайнни ўлдиришга ёрдам берганларнинг қилган катта гуноҳларига истиғфор айтиш ўрнига пашшани ўлдирса бўладими деб

сўрашларини ёмон кўришлари ҳам шунгадир. Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари ҳақида эслашларининг сабаби Ҳусайннинг қадри нақадар баландлиги ва унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидаги манзилатларини англатишдир.

Мақсад сўровчининг саволини инобатга олмаслик эмас, балки айрим одамларнинг арзимас ишлар устида бош қотириб, ўша нарсаларга қийматли вақтларини исроф қилиб, бунинг натижасида катта ва муҳим ишларни зое қилишларини инкор қилмоқдир.

Бу ҳолат ибн Солимда ҳам рўй берган. Ироқ

аҳли у кишидан кичик ишлар ҳақида сўрадилар ўзлари, эса бир-бириниўлдириш, бир-бирларининг қонларини тўкиш каби катта ишларга тушиб қолган эдилар. Ваҳоланки ҳадисда бундан қайтарилган эди: “Мендан кейин бир-бирларингизни бўиинларингизга уриб кофир бўлманглар”.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР