loader
Foto

Исроил кирадиган жойига киряпти

Financial Times маълумотларига кўра, Исроил ўз қарзларини 60 млрд долларга оширишни, солиқларни кўтаришни ва мудофаага харажатларини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Давлат хизматчиларини қабул қилиш тўхтатилади, солиқлар эса икки баробарига оширилади.

Сўнгги чоракда Исроил иқтисодиёти 20%га қисқарди, 300 минг нафар захирадагилар ҳарбий хизматга чақирилди, ўн минглаб одамлар шимолга ва жанубга кўчиб кетдилар,  Ғарбий соҳилдан 150 минг фаластинлик ишчилар келмай қўйдилар, ишчи кучи етишмовчилиги ҳаддан зиёд кучайган, ижтимоий турғунлик кузатилмоқда.

Гарчи Исроил рақамларни қуйи даражада сақлашга уринган бўлса ҳам, 800 минг киши ўз ўринларини тарк этдилар. Умуман олганда, мамлакатни 700 мингдан 1 млнача бўлган Исроил фуқаролари тарк этдилар.

Фаластинлик ишчи кучлари йўқ, туризм 70 фоизга қулаган, бутун дунё бўйича Исроил компанияларига бойкот эълон қилинган, бу бойкот кутилганидан ҳам самаралироқ бўлиб чиқди.

Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тўхтаб қолган, шимол ва жанубда ракета ҳужумлари, марказдаги норозилик намойишлари ва Ғарбий Соҳилдаги потенциал интифода шароитда Исроилдаги бугунги аҳвол ҳар қачонгига қараганда оғирроқ.

Исроил ўта оғир, саросимага тушиб ҳаракат қиладиган даражадаги муқаррар ҳарбий мағлубиятга учраб, АҚШдан зудлик билан оташкесим ўрнатиш учун воситачилик қилишни сўрамагунига қадар босқинчилигини тўхтатмайди ва ушбу тайёргарчиликларнинг ҳаммаси бунга олиб борадиган йўлни тасдиқлаяпти.



Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор. Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер. (Саф сураси, 13-оят)

Аббас Асад саҳифасидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР