loader
Foto

Саудия Арабистони зиёратчилар ва аҳолини рухсатномасиз ҳажга боришдан огоҳлантиради

Саудия Арабистони ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ҳаж ва умра вазирлиги берган маълумотга таяниб, Gulf News хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида қаттиқ жазо чоралари жорий этилган. Саудия Арабистони расмийлари Паспортлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ҳаж қоидаларини бузган шахсларга нисбатан оғир жазолар белгилаган. Ҳаж ва умра вазирлиги зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний эканини ва 50,000 Саудия риали (тахминан 13,332 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, тегишли рухсатномасиз зиёратчиларни олиб келаётган шахслар ҳам худди шу миқдоргача жаримага тортилади. Бундай қонунбузарликларда айбдор деб топилган чет эллик фуқаролар олти ойга ҳибсга олинади, кейин Саудия Арабистонидан депортация қилинади. Уларга 10 йил давомида мамлакатга қайта кириш тақиқланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР