loader
Foto

Қозоғистонда 80 нафар ёш олим уйли бўлди

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги олимларнинг ижтимоий мавқеини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

“Бугунги кунда вазирлик томонидан “Фан-техника сиёсати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида олимларнинг ижтимоий даражасини ошириш чоралари кўрилмоқда. Улардан бири лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар йили грантлар, жумладан, ёш олимлар учун грантлар ажратишдир”, — дейилади Kazinform агентлигининг Фан ва олий таълим вазирлигига йўлланган саволига жавобида.

Шунингдек, 2023-2027 йилларга мўлжалланган ёш олимлар кредит дастури бўйича вазирлик ва «Отбасы банк» АЖ ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси доирасида 80 нафар ёш олим уй-жойга эга бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР