loader
Foto

Президент Эрдўған: Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукумати қотил

Президент Туркиянинг ўт очишни тўхтатиш ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини эслатди

Президент Ражап Таййип Эрдўған TÜGVA ёшлар йиғилишида нутқ сўзлади.

Президент ёшларга мурожаатида Ғазодаги вазият ва Исроил-Фаластин можаросига алоҳида эътибор қаратди.

Эрдўған Ғазода содир бўлаётган воқеалар барча чегараларни кесиб ўтганини қайд этди. Президентнинг фикрича, Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукумати қотилдир.

Туркия давлат раҳбари Исроилни рағбатлантирган ва қўллаб-қувватлаётган Америка ва Европа давлатлари аёллар ва болалар қотилларининг ҳомийлари сифатида тарихга кирганини таъкидлади.

Президент Эрдоған нутқини қуйидаги сўзлар билан давом эттирди: «Ҳамас, албатта, улар даъво қилганидек бир ташкилот эмас. Аксинча, ўз жони эвазига ватанини, ерларини ҳимоя қиладиган қаршилик ҳаракатидир».

Президент Туркиянинг ўт очишни тўхтатиш ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттираётганини эслатди. Унинг қўшимча қилишича, Фаластин бирлигини таъминлаш учун барча томонлар билан музокаралар давом этмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР