loader
Foto

Аллоҳ таолонинг Самъ ва Басар сифатлари

Самъ (эшитиш) ва басар (кўриш) сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидандир. Аллоҳ таоло ҳарфларни, товушларни, сўзларни эшитади. Эшитиш Унинг азалий, абадий сифатларидандир. Аллоҳ таоло шакл ва рангларни кўради. Кўриш унинг азалий сифатидир. Эшитиладиган ва кўриладиган нарсанинг пайдо бўлиши Унинг сифатлари пайдо бўлишини билдирмайди. Нарсанинг пайдо бўлиши билан Унда кўриш сифати пайдо бўлмайди, яъни Аллоҳ таолонинг эшитиш ва кўриш сифатлари қадимдир, азалийдир, кейин бўлмагандир. Аллоҳ таоло ҳар қандай товушни эшитувчи ва ҳар қандай нарсани (заррани) кўрувчидир. Товуш қанчалар паст бўлмасин, Аллоҳ таоло уни эшитади. Нарса нақадар кичик бўлмасин, Аллоҳ таоло уни кўради. Аллоҳ таоло қоронғу кечада қоя тош устида ўрмалаётган қора чумолини ҳам кўради. Аллоҳ таолонинг кўриши ва эшитиши махлуқларнинг кўриши ва эшитиши каби (кўз, қулоқ, ёруғлик ё ҳаво таъсири билан) эмасдир. Аллоҳ таолонинг сифатлари (кўриши, эшитиши) қадимий, азалий экани кўриладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг қадимий эканини билдирмайди.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР