Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилган бўлади. Бу ҳолат, одатда, ақидавий мутаҳрифликнинг (бузилишнинг) белгисидир.
Қуйида шундай гуруҳларда устозга берилган урғу ва унинг хатарлари ҳақида:
Секталарда устозга урғу бериш хусусиятлари:
1. Масъулиятни устозга юклаши:
• Мурид ёки аъзо фақат "устоз айтган", "пир буюрган", "мастур фош қилган" каби фикрларга суянади.
• Аниқ далиллар, Қуръон ва Суннатдан эмас, балки устознинг шахсий сўзи устувор ҳисобланади.
2. Устоз шахсияти киши билмас тарзда муқаддаслаштирилади:
• "У хато қилмайди", "У жуда илмлик ва хато қилиши мумкин эмас" "унинг қалбида Аллоҳнинг нур бор", "у Аллоҳдан илҳом олади" каби сўзлар тарқатилади.
• Унинг ҳар бир амали — "ҳикматли", "тасаввуфий маъноси бор" дейилади.
• Хато ишларини кўрсангиз, уларнинг ҳикматини тушуниш учун илмимиз етмайди ва бла-бла-ьла-бла...
3. Устоз танқиддан ҳоли қилинади:
• Унга қарши гапириш — "куфр", "ширк", "бурҳонсиз баҳс", "илмсизлик", "раббоний зотга тили текканлик" сифатида баҳоланади.
• Шу орқали унга ҳудди пайғамбарлар сингари маъсумиёт берилгандай бўлади.
4. Шахслар эмас, устозлар орқали диний билим берилади:
• Муридлар кўпинча фиқҳ, тафсир, ҳадисни ўрганмайди, балки "устоз нима деса шу тўғри" асосида фаолият юритади.
• Устозларнинг шахсий каромати асосида ақидавий мантиқ тузилади.
5. Ижтимоий ёпиқлик ва шубҳали итоат тизими шаклланади:
• Мурид устозсиз яшай олмайди деган гаплар тарқатилади. Устози йўқнинг устози шайтон бўлади ва ҳк.
• Устозлар ҳатто никах, талоқ, таҳорат, ҳатто дуо қилишда ҳам йўл-йўриқчи сифатида қаралади.
Бу ҳолатнинг хатарлари:
1. Ақидавий ширкка олиб бориши мумкин: чунки одам Аллоҳни эмас, устозни ҳалол-ҳаром ҳукм қиладиган зот деб била бошлайди.
2. Дин эмас (Қуръон ва Суннат эмас), шахс атрофида тўпланган секта пайдо бўлади.
3. Фикрлаш қобилияти йўқолади, мустақил Қуръон ва Суннат тадқиқи тўхтайди.
4. Исломий илмнинг манбаи ўзгаради — Қуръон ва суннат ўрнига "устоз айтди" ҳукмрон бўлади.
5. Фитна, ижтимоий парчаланиш ва ботил эътиқодлар тарқалади.
Салaфи солиҳлар бу ҳақда нима деган?
Ибн Аббас (р.а.): «Қавм ҳалок бўлишга яқинлашгач, уламоларини ташлаб, жоҳилларни ўзларига етакчи қилиб олдилар.»
Имом Малик: «Ҳар кимнинг гапини қабул қилиш ҳам, рад этиш ҳам мумкин. Фақат қабрида ётган бу зот (яъни Пайғамбар с.а.в.) мустасно.»
Соғлом Исломий тартиб:
• Устоз — муаллим, йўл кўрсатувчи, Қуръон, Суннат ва мужтаҳид имомлар манбаларига етиб боришда восита.
• У маъсум эмас, хато қилиши мумкин.
• Унинг гапи далилга тўғри келса қабул қилинади, келмаса рад этилади.
Абу Муслим