loader
Foto

Нега одамлар эшакка эргашади?

Дажжолнинг фитнаси ҳақида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жуда кўп огоҳлантирганлар. Ҳадисларда айтилишича, Дажжолнинг пешонасига кофир деб ёзилган бўлади, лекин шунга қарамай, унга кўплаб одамлар эргашади. Бу воқеа инсоният учун энг оғир фитналардан бири бўлади.

Ҳадисдаги далил: "Ҳар бир мўмин унинг пешонасида "кофир" деб ёзилганини ўқийди. Буни ҳар бир мўмин ўқийди, ҳатто саводсиз одам ҳам." (Саҳиҳ Муслим, Китаб ул-Фитан)

Шунга қарамай, Дажжолга кўпчилик эргашади — нима учун?

1. Дунёвий манфаатлар сабабли:

Дажжол одамларга озиқ-овқат, ризқ, мол-мулк, шифо ва ҳатто тирилтиришдек мўъжизага ўхшаш ишлар орқали фитна солади. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: "Дажжолнинг жаннати — дўзахдир. У одамларга ризқ беради, яъни ёмғир ёғдиради, ердан нималарни чиқаради." (Муслим, Фитан)

2. Имон заифлиги: Кўп одамлар пешонада “кофир” ёзувини кўриб туриб ҳам, уни тушунмаслиги, ёки ўз нафсига алданиб, унга юзланиши мумкин.

3. Кўзбўямачи “мўъжизалар”: Дажжол ўлдиради, тирилтиради, ерга буюради — ўсимлик чиқаради. Одамлар “Бу ҳақиқий Худо экан!” деб ўйлайди.

Мисол сифатида:

Ҳозирги кунда ҳам: Ёлғончилар, сеҳргарлар, риёкорлар, ҳатто очиқ атеистлар ҳам оммавий равишда ёқтирилади, эргашилади.

Уларнинг ботил эканини билиб туриб ҳам, кўпчилик уларни "ҳақиқат соҳиблари" деб билади.

Модомики, оддий одам ёлғончи сиёсатчи, шубҳали лайфчи воиз, шоу юлдузга кўз юмиш билан эргашса — Дажжол каби катта фитна эгасига алданиши аниқ!

Пешонасида “кофир” деб ёзилгани ҳақиқатни англаш учун басират ва имон талаб қилади.

Дажжолга эргашиш — бу қалбнинг заифлиги, дунёвий манфаатга берилганлик, ва илмсизлик натижасидир. Кўрмурид деб шуларни айтилади.

Бу мисол умматни дўстни душмандан фарқ қилиш, ҳақни ботилдан ажратиш учун доимий ҳушёрликка чақирувчи огоҳлантиришдир.

Китоб ортилган эшак: илмсизлик ва намоишкорлик фожеаси

«Уларнинг мисоли — китоблар ортилган эшакка ўхшайди...» (Жумъа сураси, 5-)

Қуръони каримда илм эгаси бўлиб туриб, ундан фойдаланмаган, амал қилмаган, ундан баҳраманд этмаган шахс ҳақида китоб ортилган эшак образи келтирилади. Бу оятда Аллоҳ Таоло яхшилик ва ҳақиқатдан юз ўгирган, илмни юклагани билан ундан маънан баҳраманд бўлмаган жонзотни — эшакни — мисол қилиб келтиради.

 Замонавий талқин: эшак фисқу-фасод билан банд, халқ эса уни “олим” деб юритади

Бугунги кунда ҳам айрим шахслар борки:

•    Қўлида “китоб” бор — илмли кўринади,

•    Забонида гап кўп (лайфдан чиқмайди)— аммо қалбида тақво йўқ,

•    Кўз ўнгида ўзини уламодек тутар — аммо амалларида фисқ, риё, нафсга бандлик бор.

Лекин одамлар бунақа шахсни:

•    “Устоз!”,

•    “Шайхнинг ҳақиқий шогирди!” деб кўтар-кўтар қилиб юришади, унинг фисқу-фасодини кўрмасликка олишади.

Фасодчи эшакни илмли қилиб кўрсатиш — жамиятнинг руҳий иллати

Бу ҳолатнинг оқибати:

•    Аллоҳнинг олдида илму амалсизлик — гуноҳ,

•    Жамиятда эса — фитна,

•    Ёшларда — ҳидоят ўрнига адашишга сабаб,

•    Ихлосли ва чин уламоларнинг обрўсини пасайтиради,

•    Чунки илм ҳақиқий тақво ва амал билан зийнатланмаса, у ҳеч нима эмас.



Қуръони каримдаги "эшак" тимсоли нима дегани?

«Таврот юклатилганлар, сўнгра унга амал қилмаганлар, китоблар ортилган эшак мисолидадир.» (Жумъа сураси, 5-оят)

Бу тимсол билан Аллоҳ Таоло:

•    Илмнинг намоиш учун эмас, амал учун эканини,

•    Илмга амал қилмаган мақом эгалари — амалсиз эшак сингари эканини таъкидлайди,

•    Ушбу мисолда “эшак” — илми бор, аммо ақли йўқ, юкни кўтарса-да нима эканини англамайди.



Фисқу фасод билан банд одам — ҳатто қўлида китоб, тилида илм бўлса ҳам, амалсиз бўлса, у эшакдан фарқ қилмайди.

Унга “олим” деб эргашиш — жамиятда илмнинг қадрини туширади, ҳақиқий уламоларга нисбатан беҳурматликни кучайтиради.

Бундай одамни кўтар-кўтар қилиш — ўз жамиятингга хиёнатдир.

Бундай эшакларни қўллаётган “аҳли илмлар” ҳам мажруҳ (адаолат нуқсони – динда заифлик, фисқ, бидъат, ёлғончилик ва ҳоказо) ҳисобланиб ишончли ҳисобланмайди.

Абу Муслим