loader
Foto

Ҳаманаий ўғлини рўйхатдан чиқариб, уч нафар ворис тайинлади

Айни пайтда Оятуллоҳ бутунлай рақамли алоқадан воз кечиб, қўмондонлик билан фақат бир ёрдамчи орқали мулоқот қилмоқда.

Эрон Олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Ҳаманаи ўз ҳаётига суиқасд бўлган тақдирда уч нафар ворис тайинлади, дея хабар берди шанба, 21 июнь куни The New York Times нашри номи сир тутилган эронлик манбаларга таяниб. Уларнинг сўзларига кўра, у Исроил бу одамларни ҳам йўқ қилган тақдирда, худди уруш бошида (2025 йил 13 июнь) юқори лавозимли зобитлар билан содир бўлганидек, армиянинг захира қўмондонлик занжирини ҳам тасдиқлаган. Таъкидланишича, оятуллоҳ Исроил ҳужумлари бошланганидан бери бункерда яширинмоқда.

Уч нафар эронлик манбанинг маълум қилишича, Ҳаманаи аниқланишини қийинлаштириш мақсадида рақамли алоқа воситаларидан бутунлай воз кечган ва энди қўмондонлик билан фақат бир ёрдамчи орқали мулоқот қилмоқда.

Унинг уч нафар юқори мартабали диний арбобни номзод сифатида танлагани, унинг кўп йиллик ҳукмронлиги учун таҳдид кўламини таъкидлайди. Исроил ҳужуми бошланганидан бери олий раҳбар оятуллоҳлар режимини сақлаб қолиш учун бир қатор мисли кўрилмаган чоралар кўрди. Манбаларнинг сўзларига кўра, қўмондонлик тизими жиддий зарар кўрган бўлса-да, у ҳали ҳам ишламоқда ва элита ичида ички исён белгилари йўқ.

Ҳаманаининг шаҳидликка тайёргарлиги ва ворис танлаш жараёни

Ҳаманаи Исроил ёки АҚШ томонидан суиқасд қилиниш хавфини англайди ва ўлим ҳолатида шаҳид сифатида вафот этишига ишонади. Бундай сценарийга тайёргарлик кўриб, у Олий раҳбарни тайинлайдиган орган — Экспертлар кенгашига шахсан ўзи томонидан таклиф қилинган уч номзод орасидан имкон қадар тезроқ ворисни танлашни топширди. Одатда бу жараён бир неча ой давом этади ва Кенгашнинг ўзи рўйхатни шакллантиради. Аммо уруш шароитида Ҳаманаи ҳокимиятнинг тез ва тўсиқсиз ўтишини таъминлашга ва изчилликни сақлашга интилмоқда.

Ҳаманаининг ўғли — диний арбоб ва Ислом инқилооби соқчилари корпусига (ИИСК) яқин бўлган Мужтабанинг исми аввалроқ эҳтимолий ворис сифатида тилга олинган эди. Бироқ, The New York Times маълумотларига кўра, у номзодлар қаторига кирмаган.

Уруш бошида Ҳаманаи халққа мурожаат қилиб иккита ёзув қолдирди ва режим таслим бўлмаслигини билдирди. Тинчлик даврида у Теҳрондаги қўриқланадиган мажмуадан камдан-кам ҳолларда чиқар эди, аммо ҳозирда бункерда яширинмоқда, бу манбаларнинг фикрича, ҳужумлар кўламини ва таҳдид даражасини кўрсатади.

Эрон разведкасининг чоралари

Эрондаги оятуллоҳлар режими таҳдид остида: Ҳаманаининг ўрнига ким келади?

The New York Times шунингдек, Теҳронда эҳтимолий суиқасдлар ва Исроил агентларининг ҳукмрон тузилмаларга кириб бориши ҳақидаги хавотирлар кучайиб бораётганини ёзмоқда. Разведка вазирлиги амалдорлар ва зобитларга мобил телефонлар ва бошқа электрон алоқа воситаларидан фойдаланишни тақиқлади. Икки эронлик манбанинг сўзларига кўра, барча ҳукумат вакиллари ва армия қўмондонлигига ер остида бўлиш буюрилган.

Абу Муслим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР