Масжидул Ақсо ислом тарихидаги энг қадимий ва улуғ масканлардан бири бўлиб, мусулмонлар учун Қаъбатуллоҳ ва Масжидун Набавийдан сўнг учинчи энг муқаддас масжид ҳисобланади. У туриб турган Байтул-Мақдис (Қуддус) шаҳри нафақат мусулмонлар, балки яҳудийлар ва насронийлар учун ҳам муқаддас ҳисобланади.
Яҳудий ва насроний эътиқодига кўра, ушбу масжид қурилган тепаликда (Муқаррам Тепалик, Ҳарам аш-Шариф) Иброҳим (алайҳиссалом) ўз ўғилларидан бирини қурбон қилмоқчи бўлганлар. Бу воқеа «қурбонлик синови» деб аталади ва у барча самовий динларда эътиборли ўрин эгаллайди.
Таърихий манбаларда қайд этилишича, қадимда бу жойда Бани Исроилнинг ҳақ йўлдаги ибодатхоналари мавжуд бўлиб келган. Қуръони Каримда зикр қилинганидек, Сулаймон (алайҳиссалом) Аллоҳнинг амри билан бу масканда ибодатхона қурдирган (қаранг: Саба сураси, 13-оят). Унинг ибодатхонаси нафақат ибодат учун, балки Аллоҳнинг буюк қудратини ёдга олиш учун рамз бўлган.
Ийсо (алайҳиссалом) замонида ҳам бу ибодатхона сақланиб турган эди. Лекин яҳудийларнинг Рим империясига қарши кўтарган қўзғолонидаги мағлубиятидан сўнг, милодий 70 йилда римликлар бу ибодатхонани вайрон қилиб, унинг ўрнига Юпитер номли бутхона қурдирганлар. Шу билан бирга, улар яҳудийларни Қуддусдан ҳайдаб чиқардилар. Бу воқеа яҳудий ва насронийлар учун ҳам унутилмас сабоқ бўлиб қолди: улар илоҳий амрлардан чекинишлари оқибатида Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар.
Ийсо (алайҳиссалом) огоҳлантирганидек:
«Шунинг учун сизларга айтаманки, Худонинг шоҳлиги сиздан олиниб, тегишли ҳосилни етиштирувчи халққа берилади. Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади, тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади» (Инжил, Матто 21:43-44).
Бу сўзлар яҳудий қавмнинг Худонинг неъматларидан маҳрум бўлиши ва шоҳликнинг бошқа бир халққа – яъни ҳақиқий муваҳҳидлар, мусулмонларга берилганини англатади.
Амирул мўмин Сулаймон (алайҳиссалом) қурдирган ибодатхона ўрнида кейинчалик Масжидул Ақсо қурилиши тасодифий эмас. Бу воқеа мусулмонларнинг Иброҳим (алайҳиссалом) меросининг ҳақиқий эгаси эканини рамзий кўринишда намоён этади. Қуръони Каримда шундай дейилади:
«Албатта, Аллоҳнинг наздидаги дин – Исломдир» (Оли Имрон сураси, 19-оят)
«Ва сизлар учун Исломни дин деб рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят)
Бу ҳолат рамзий жиҳатдан мусулмонларнинг Иброҳим (алайҳиссалом) меросига эгалик қилишини ва улар ҳақ йўлнинг давомчилари эканини кўрсатади.
Шунинг учун бу масканда Сулаймон алайҳиссалом қурган ибодатхона маънавий жиҳатдан қайта қад ростлаб турганини хақиқий идрок ва фаҳм билан қараган киши англаб етади. Шу боис яҳудийлар тарихда пайғамбарларига хиёнат қилганидек, бугун ҳам Аллоҳга сажда қилинган жойни бузиб, уни ўзлари учун миллий рамз сифатида тиклашга ҳаракат қиладилар.
Масжидул Ақсо қурилган маскан — бутун самовий динлар учун муқаддас ердир. Аммо унинг ислом тарихидаги ўрни — Исломнинг ҳақиқийлик рамзи ва Аллоҳнинг илоҳий шоҳлигининг инсоният учун энг сўнги ва мукаммал кўриниши эканлигини кўрсатади. Масжидул Ақсо нафақат тарихий ёдгорлик, балки мусулмон умматининг маънавий мероси ва қиёматгача сақланадиган илоҳий амонатдир.
Абу Муслим
