Нашрларнинг хабар беришича, минглаб доллар эвазига кўплаб яҳудийлар денгиз орқали «Исроил»ни тарк этишга уринмоқда.
Манбанинг хабар беришича, кичик сайр қайиқлари Герцлия, Ҳайфа ва Ашкелон портларидан 10 кишигача бўлган гуруҳларни яширинча олиб кетишни бошлаган.
Одамларнинг оқими кучайиб бораётганига жавобан, сионистик режим қочишни тўхтатиш чораларини кўрмоқда. Нашр маълумотларига кўра, кўчманчилар «жонли қалқон» сифатида фойдаланилмоқда, шунингдек, оммавий чиқиб кетишни тўхтатишнинг бошқа усуллари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Сионистлар яҳудийларнинг Бен-Гурион аэропорти орқали қочишини тақиқлаб қўйишди, буни аэропортда кўп одам тўплангани ва бу хавфли бўлиши мумкинлиги билан изоҳлашди.
Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, «Темир гумбаз» ва АҚШ томонидан минтақада жойлаштирилган бошқа ҳаво мудофаа тизимларининг муваффақиятсизлиги туфайли яҳудийлар сионистик анклавдан қочиш йўлларини излашни бошлаганлар.
Тель-Авивни эвакуация қилишга чақириқлар ва яҳудийларнинг мамлакатни тарк этиш истаги
Гўёки «Исроил транспорт вазири» Мири Регев хорижий фуқаролар ва сайёҳлардан ташқари, яҳудийларнинг анклавни тарк этишини тақиқловчи махсус фармон чиқарди.
Бунга жавобан, «Исроил» ОАВларида Тель-Авивни эвакуация қилишга чақириқлар кўпайди. Ўтган ойда Haaretz газетасида, Эронга ҳужумдан олдин эълон қилинган сўров натижаларига кўра, Ғазодаги уруш ва иқтисодий беқарорлик келтириб чиқарган инқироз туфайли яҳудийларнинг 40 фоизи «Исроил»ни тарк этишни хоҳлаши аниқланган.
Афтидан, Эроннинг оммавий ракета ҳужумлари бошланганидан сўнг, босиб олинган Фаластиндан ўз мамлакатларига қайтишни истаган яҳудий муҳожирлари сони кескин ошган.
Америка яҳудийларининг вазияти
«Исроил»да фақатгина америкалик яҳудийларнинг сони 700 мингдан ортиқ. Бу маълумотларни АҚШнинг Тель-Авивдаги элчиси Майк Ҳакаби келтирди. Америка матбуотида АҚШнинг босиб олинган ал-Қудс (Қуддус)даги элчихонаси «Исроил»ни тарк этишни истаган америкалик яҳудийларни АҚШга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Абу Муслим
