loader
Foto

Францияда диний тузилишда сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда

Францияда диний манзаранинг сезиларли ўзгаришлари қайд этилмоқда. Маҳаллий социологик хизматларнинг янги тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки: мамлакатнинг анъанавий диний харитаси ўзгармоқда, католиклар улуши пасайишда давом этмоқда, мусулмон жамоаси эса барқарор кенгайиб, ўз шахсиятини мустаҳкамламоқда.



 «Франция кўп конфессияли мамлакатга айланмоқда»



Парижлик социолог ва секуляризация ҳақидаги қатор асарлар муаллифи Франсуа Эрве бу силжишлар узоқ муддатли тенденциянинг бир қисми эканлигини таъкидлади:



«Биз диний монолитликдан ҳақиқий хилма-хилликка аста-секин ўтишни кузатмоқдамиз. Франция кўпроқ конфессияли мамлакатга айланмоқда, ва бу янги тузилишда Исломнинг роли муқаррар равишда ўсиб бормоқда», — деди у.



Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мусулмон ёшлари диний фаолликнинг энг юқори даражаларидан бирини намойиш этмоқда.



«Агар бошқа конфессия гуруҳлари билан солиштирилса, ёш мусулмонлар энг кўп амал қилувчи бўлиб қолмоқда. Бу исломий қадриятларнинг кундалик ҳаётга чуқур илдиз отганидан далолат беради», — дея қўшимча қилди эксперт.



«Ёшлар орасида Исломга қизиқиш – бу норозилик эмас, балки маъно излашдир»



Диний ҳаракатлар тадқиқотчиси Анн-Лоранс Дюмон Исломга нафақат мусулмон оилаларидан чиққан ёшлар, балки маҳаллий француз аҳолисининг бир қисми ҳам қизиқиш билдираётганини қайд этади:



«Сўнгги йилларда биз Ислом амалиётларига, интизом, маънавий ўзини тутиш, жамоавийлик ғоясига бўлган барқарор қизиқишни кўрмоқдамиз. Кўплаб ёш французлар дунёвий (секуляр) муҳитда топа олмаётган маънони изламоқда», — дея тушунтиради у.



Секуляризация ва мусулмон жамоасининг ўсиши параллел кетмоқда



Мусулмон шахсияти мустаҳкамланиши билан бир вақтда, ўзини диний эмасман деб атайдиган французлар улуши ҳам ўсмоқда. Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашича, бу Исломнинг жамиятдаги ролини сусайтирмайди.



Сиёсатшунос Жил Парье таъкидлайди: «Секуляризация диннинг йўқолишини англатмайди. Аксинча, диний харита янада контрастли бўлиб бормоқда. Ислом бугунги кунда Франциянинг иккинчи диний кучи ҳисобланади ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти фақатгина ўсиб боради».



 Муаммолар ва истиқболлар



Экспертлар, давлат мамлакат келажагида муҳим ўрин тутадиган ўсиб бораётган мусулмон жамоаси билан фаолроқ мулоқот ўрнатиши кераклигидан огоҳлантирмоқда.



«Франция динлараро муносабатларга ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак. Ҳурмат, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва камситишларга қарши курашиш тинч-тотув яшашнинг асосий шартларидир», — дея таъкидлайди Дюмон.



Европадаги энг йирик мусулмон жамоасини ҳисобга олган ҳолда, Франция ўзининг диний ва маданий ўзлигини қайта баҳолашнинг муҳим босқичи арафасида турибди.

Абу Муслим (профессор) таржимаси



СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР