loader
Foto

Президент Эрдоғандан Анқарага метро хушхабари! 36 километр узунликдаги 12 та станциядан иборат бўлади

Президент Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг баёнот берди. «Биз 86 миллион инсонни уларнинг мафкурасига қарамай бағримизга босамиз», деган Эрдоған: «Нафрат сиёсатига ўрин бермаймиз, аксинча, бир-биримизга янада маҳкамроқ жипслашамиз, биродарлигимизни улуғлаймиз», деди.

Эрдоған, шунингдек, Анқарага Эсенбоға Аэропорти Метро линияси ҳақида хушхабар берди. 36 километр узунликдаги ушбу метро линияси 12 та станциядан иборат бўлади.



Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунланди. Президент Эрдоған йиғилишдан сўнг баёнотлар берди.



 Президент Эрдоғаннинг баёнотларидан муҳим жиҳатлар:



86 миллион инсон сифатида, бирлик ва ҳамжиҳатликда, бир-биримиздан куч ва жасорат олиб, Аллоҳга шукр, ҳар соҳада катта юксалишдамиз. Дунёда, маркази бизнинг минтақамиз бўлган оғриқли бир ўзгариш даври кечаётган бир пайтда, Туркия сифатида белгилаб олган мақсадларимиз сари қадам-бақадам ва қатъият билан илгарилаяпмиз. Миллат сифатида барчамиз биргаликда, гўзал кунларга ҳар ўтган кун янада яқинлашиш умиди ва ҳаяжонини ҳис этмоқдамиз.



Олдимиздаги тўсиқлар қанчалик катта бўлмасин, Аллоҳнинг изни билан уларни енгиб ўтиш учун ирода, азму шижоатга тўлиғича эгамиз. Бизни кучли ва матонатли қиладиган нарса – тарихий тажрибаларимиздан олган қувватимиз билан турк, курд, араб, лаз, черкес; сунний, алавий фарқисиз, бир-биримизга бўлган мустаҳкам боғлиқлигимиздир.



 "ОМОНАТИНГИЗ ИШОНЧЛИ ВА ҚОБИЛИЯТЛИ ҚЎЛЛАРДАДИР"



Гоҳида аёлларни, гоҳида алавийларни, гоҳида курд биродарларимизни нишонга олаётган одобсиз сўзлар қаршисида, биз нафрат сиёсатига ўрин бермаймиз, аксинча, бир-биримизга янада маҳкам жипслашамиз, биродарлигимизни улуғлаймиз. Ҳар доим бағрикенг бўламиз. Яшаш тарзига, мафкурасига қарамай, 86 миллион инсонни бағримизга оламиз. Бизни кузатаётган барча фуқароларимизга мурожаат қиламан. Асло ташвишланманг. Мухолифатнинг иш билмаслигига қараб, ҳеч қачон умидсизликка тушманг. Омонатингиз ишончли ва қобилиятли қўллардадир. Лаёқатли кадрлар Туркияда иш бошқарувида.



23 йилдан буён омонатингизни Аллоҳга шукр, заррача ҳам соя туширмасдан олиб келдик. Энг оғир синовлардан ҳам муваффақиятли ўтишга эришдик. Ҳеч қандай шароитда мамлакатимизга ва миллатимизга зарар етишига йўл қўймадик. Бундан кейин ҳам омонатингизни кўзимиздек сақлашда давом этамиз.



Қадрли биродарларим, «Халққа хизмат – Ҳаққа хизматдир» шиори билан кеча-ю кундуз мамлакатимиз ва миллатимиз учун югуряпмиз. Миллатга хизмат йўлида, цивилизациямизни кучайтириш йўлида чегара билмаймиз; чарчамасдан, узлуксиз ишлаяпмиз.



 "АДОЛАТ ТАШКИЛОТИМИЗНИ КУЧАЙТИРИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ"



Жами 1351 нафар янги суд ходими тайинланди. Уларни табриклайман. Адолат ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун ҳар бирига олдиндан миннатдорчилик билдираман.



Ҳукумат сифатида адолат ташкилотимизни ҳам инсон ресурслари, ҳам жисмоний ва техник инфратузилма жиҳатидан доимий равишда кучайтирмоқдамиз. Шу билан бирга, Европа Инсон Ҳуқуқлари Суди қарорларига риоя қилиш даражамиздаги 90 фоизлик кўрсаткич Европа Кенгашига аъзо мамлакатларнинг кўпчилигидан юқоридир.



Туркияни бу борада шафқатсиз танқид қилаётганларнинг, ЕИҲС қарорларини йиллар давомида бажара олмаётган кўплаб мамлакатлар ҳақида овоз чиқармаётганларини кўряпмиз. Адолат ташкилотимизни кучайтиришда қатъият билан давом этамиз.



 "ГУРУҲ РАИСИ ЎРИНБОСАРИМИЗГА ҚАРАТИЛГАН ҲУРМАТСИЗЛИКНИ ҚОРАЛАЙМАН"



Бюджет муҳокамалари чоғида партиямизнинг Гуруҳ раиси ўринбосарига нисбатан асосий мухолифат партияси депутати томонидан айтилган одоб чегарасидан чиққан хунук ифодаларни афсус билан қарши олганимизни ҳам бу ерда билдирмоқчиман. Гуруҳ раиси ўринбосаримиз шахсидаги аёл депутатларга ва Ғозий Мажлисимизга қилинган бу ҳурматсизликни кескин қоралаймиз.



Сиёсатда барча назокатга эътибор қаратиши керак. Сиёсат савиясини туширадиган бу каби ноўрин ифодалардан узоқ туриш лозим. Миллатни вакиллик қилаётганлар, аввало, миллатга ўрнак бўладиган сиёсий услубга эга бўлиши керак. Полемикалар ва тортишувлар кескинлашган бюджет марафонида барчадан услуб борасида янада эҳтиёткор бўлишни муҳим деб сўрайман. Албатта, бир-биримизни танқид қиламиз, аммо ранжитувчи ва бузувчи бўлмаймиз.



 "ГЮЛШАҲ ДУРБАЙГА РАҲМАТ ТИЛАЙМАН"



Шу муносабат билан, кеча вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан эшитган Маниса Шаҳзодалар шаҳарчаси мэри Гюлшаҳ Дурбай хонимга Аллоҳдан раҳмат тилайман. Марҳума Гюлшаҳ Дурбай хонимнинг оиласига, яқинларига, Жумҳурият Халқ Партияси жамоасига ва Маниса халқига ҳамдардлик билдираман.



 "ТУРКИЯ ДУНЁГА КУЧЛИ ВИЖДОН ЧОРЛОВИНИ ҚИЛДИ"



Минтақамизда сўнгги йилларда юзага келган можароларга қараганимизда, декларациянинг асосий тамойиллари, айниқса, яшаш ҳуқуқи оёқости қилинганини кўрамиз. Исроилнинг Ғазода икки йил давомида бутун дунё кўз ўнгида бепарволик билан содир этган уруш ва геноцид жиноятлари бунинг энг аниқ далилидир. Худди шундай, қўшнимиз Сурияда Баас режими 13,5 йил давомида кимёвий ҳужумлардан тортиб қийноқларгача инсон ҳуқуқларига оид қанча қоида, тартиб, қадрият, тамойил ва меъёр бўлса, барчасини бузди. Халқаро ҳамжамият ва ташкилотлар дунёнинг турли бурчакларида содир бўлган бу бузилишларнинг олдини ололмади, муаммоларни ҳал қилиш ўрнига кўпинча фақат томошабин бўлди.



Туркия давлати ва миллати билан Ғазода, Сурияда, Сомалида, Яманда, Ливияда ва қон ва кўз ёшлари билан намланган бошқа барча минтақаларда тинчлик ва адолатга қаратилган ишлари билан инсон ҳуқуқлари бўйича дунёга кучли виждон чақириғини қилди. Иншааллоҳ, бу тушунча билан йўлимизда давом этамиз.



 АНҚАРАГА ЭСЕНБОҒА АЭРОПОРТИ МЕТРО ЛИНИЯСИ ХУШХАБАРИ



Энди пойтахтимиз учун муҳим қадам ташлаяпмиз. Инвестиция дастурига киритган Эсенбоға Аэропорти Метро линияси қурилишига 2026 йилда «бисмиллоҳ» деймиз. Дастлаб Куйубаши станциясидан ўтказиш билан режалаштирилган линияни, Гар (вокзал)дан бошланадиган қилиб қайта лойиҳалаштирдик. Жами 36 километр узунликдаги ва 12 та станциядан иборат бўладиган Гар–Куйубаши–Эсенбоға Аэропорти Метро линияси қурилишини келгуси йилда бошлашни мақсад қилганмиз.

Абу Муслим (профессор)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР