Барселона ўзини “қадриятлар”, “инсонийлик” ва “ахлоқ” ҳақида гапирадиган клуб сифатида кўрсатади. Аммо молиявий ҳақиқатга назар ташласак, клуб рибо — судхўрлик тизимига чуқур ботган.
Миллиардлаб евро қарз:
фоизли кредитлар,
келажак даромадларни гаровга қўйиш,
футболчиларнинг маоши учун банкларга боғланиб қолиш
— буларнинг барчаси очиқ-ойдин рибо асосида айланиб турган молиявий модел эканини кўрсатади.
Бир томондан “инклюзивлик” ва “адолат” ҳақида гапириш, иккинчи томондан эса судхўр банклар билан яшаб қолиш учун келишув қилиш — бу очиқ риё эмасми? Исломий ва ҳатто умуминсоний ахлоқ нуқтаи назаридан ҳам рибо — ҳалокатга олиб борадиган йўл.
Футбол — меҳнат, маҳорат ва адолатга таяниши керак. Аммо қарз ва фоиз устига қурилган клуб:
спортда барқарор бўлмайди,
ахлоқий устунлик даъво қила олмайди,
эрта ёки кеч молиявий инқирозга юз тутади.
Қисқаси, Барселонанинг муаммоси фақат майдонда эмас. Асосий муаммо — рибо устига қурилган тизим. Бу эса қанчалик пиар қилинмасин, ҳақиқатни ўзгартирмайди.
Абу Муслим (профессор)
