loader
Foto

Ислом давлатлари «Исроил»ни миллиардлаб долларлар билан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда

 

Al Jazeera телеканали томонидан 2026 йил 13 январда эълон қилинган сўнгги ҳисобот 2019–2023 йиллар давомида «Исроил»нинг энг йирик савдо ҳамкорлари ҳақида маълумот беради. Ҳисобот шуни кўрсатадики, сиёсий ва диний ихтилофларга қарамасдан, айрим ислом давлатлари Исроилнинг Фаластин ерларини босиб олишини қораламасдангина қолмай, балки савдо орқали уни фаол қўллаб-қувватламоқда.



Al Jazeera маълумотларига кўра, 2019–2023 йилларда «Исроил»нинг энг йирик 10 та савдо ҳамкори қуйидагича бўлган: 

АҚШ — 18,9% (140,9 млрд доллар)  

Хитой — 11,6% (86,5 млрд доллар)  

Германия — 5,5% (40,9 млрд доллар)  

Туркия — 4,8% (35,7 млрд доллар)  

Швейцария — 3,1% (23,1 млрд доллар)  

Нидерландия — 3,1% (23,1 млрд доллар)  

Буюк Британия — 2,9% (21,5 млрд доллар)  

Франция — 2,7% (20,0 млрд доллар)  

Италия — 2,5% (18,5 млрд доллар)  

Бельгия — 2,4% (17,9 млрд доллар).

Al Jazeera таҳлилига кўра, мусулмон аҳолиси жуда катта бўлган Туркия ва Миср «Исроил» билан савдода сезиларли роль ўйнамоқда. «Исроил»нинг тўртинчи йирик савдо ҳамкори бўлган Туркия ушбу давлатдан 35,7 млрд долларлик товарлар, жумладан кимёвий маҳсулотлар, машиналар ва тўқимачилик маҳсулотларини импорт қилган, шу билан бирга «Исроил»га автомобиллар, пўлат ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган. Президент Эрдоғаннинг фаластинликларни «ҳимоя қилиш» ҳақидаги баландпарвоз баёнотларига қарамасдан, Туркиянинг амалдаги сиёсати тўлиқ иқтисодий боғлиқлик ва Исроил босқинига розиликни кўрсатмоқда.



Миср эса 2019–2023 йиллар учун энг йирик 10 та ҳамкор қаторига кирмаган бўлса-да, 2025 йилда «Исроил» билан 35 млрд долларлик газ шартномасини имзолади. 2026–2040 йиллар оралиғида «Левиафан» конидан 130 млрд куб метр газ экспорт қилиниши тижорат манфаатлари ахлоқий ва диний тамойиллардан устун қўйилаётганини яққол намоён қилади.



Иордания ва Марокаш каби бошқа ислом давлатлари ҳам 2020 йилдаги Иброҳим келишувларидан кейин «Исроил» билан савдо алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва хавфсизлик соҳаларида технологиялар сотиб олмоқда ва шу тариқа босқинчи давлатнинг иқтисодий иттифоқчиларига айланмоқда. Al Jazeera ҳисоботида, шунингдек, «Исроил» юқори технологияли экспорт орқали глобал мавқеини мустаҳкамлаб бораётгани таъкидланади: электроника (Intel, Elbit Systems), фармацевтика (Teva), олмосни қайта ишлаш, ҳамда ҳақиқий уруш шароитида синовдан ўтган ҳарбий ва разведка ускуналари.



Шу тариқа, тарихий можаролар, «Исроил» сиёсатига нисбатан кескин танқидлар, фаластинликлар ва халқаро жамоатчиликнинг кўплаб чақириқларига қарамасдан, ислом давлатлари «Исроил»ни миллиардлаб долларлар билан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Туркия, Миср, Иордания ва Марокаш амалда «Исроил»нинг иқтисодий иттифоқчиларига айланиб, унинг глобал мавқеини мустаҳкамламоқда ва фаластин халқига қарши тажовузни давом эттиришга имкон бермоқда.

Абу Муслим (профессор)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР