loader
Foto

Тотал назорат

Хусусан, "Медуза" репортажида хабар қилинган қуйидаги хабарни бизнинг сайт ҳам маълум қилганди:

"Бундан уч йил олдин Хитой ҳукумати одамни юзидан танийдиган хусусий ва давлат видеокузатув тизимлари умумий базага бирлаштирилиб, 2020 йилга келиб бутун аҳолини қамраб олишини эълон қилганди.

Илгари Хитойнинг дастлабки атом бомбаси портлатиш синовлари ўтказилган Шинжон яна синовлар учун майдон сифатида танлаб олинди – бу ерда мамлакатда ишлаётган 20 миллионта видеокамеранинг катта қисми ўрнатилди. Уларнинг ҳатто оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин бўлган даражадаги одамни ваҳимага соладиган сони расмий манбалар томонидан тасдиқланади – 2016 йилга келиб ички хавфсизлик харажатлари Хитой мудофаа харажатларидан 13%га ортди. 2014 ва 2016 йиллар оралиғида Шинжон кузатишга бошқа ҳудудлардан кўра икки баравар, 2017 йил эса 3 баравар кўпроқ пул сарфлаган.

Ҳозирги пайтда оломон ичида унинг юз тузилиши улкан ҳажмдаги маълумотлар тўпламида кўрсатилган маълумотларга мос келадиган одамни ҳисоблаб чиқиш ва қўлга олиш учун Хитой полициячиларига етти дақиқадан кўп вақт талаб қилинмайди.

Кузатув тизимини Шинжонда муваффақият билан жорий қилгач, Хитой илғор технологияни экспорт қилишга киришди. Икки йил олдин Эквадорда CEIEC - кузатув инфратузилмани таъминлайдиган давлат компанияси бўлинмаси очилди. Эквадор нефтинниг энг йирик импортчиси бўлган Хитой бу мамлакатга кўп миллионли кредит тақдим этиб, унинг доирасида Эквадорнинг йигирмадан ортиқ провинциясида камералар ўрнатилди. 2018 йилнинг январида «Синьхуа» агентлиги хабар қилишича, бунинг оқибатида мамлакатда жиноятчилик 11,8%га пасайди; янги битим доирасида CEIEC Эквадорда фуқароларнинг уяли алоқа телефонларини кузатиб боришга имкон берадиган геолокация тизими жорий қилади. CEIEC бўлинмалари Куба, Бразилия, Боливия ва Перуда очилади, компания Уганда ҳукумати учун интернет-цензура тизими ишлаб чиққан ва уни Африкада қўллашни кенгайтирмоқчи.

CEIEC сайтининг «Европа» бўлимида ҳозирча фақат битта ваколатхона бор. У ҳам бўлса Москвада жойлашган.

Бугун маълум бўлган ахборотга кўра, хитойлик катта ўртоқларнинг қимматли тажрибаси россиялик кичик ўртоқлар томонидан тахмин қилиш мумкин бўлгандан эртароқ ўзлаштирилган. Бу Медиа. Зона мухолифатчи сайт томонидан бугун «Э» Марказига (экстремизмга қарши кураш Маркази, халқ орасида – «Эстапо») ёқмай қолган фаол фуқароларадн бири Михаил Аксель билан рўй берган ҳодиса ҳақида эълон қилинган репортаждан келиб чиқади.

Аскелнинг ҳикоясидан келиб чиқадики, у метрода Москва полициячилари томонидан Москва метросининг айрим йўналишларида синовдан ўтказила бошлаган видеокамералар томонидан юзни таниб олиш тизимининг сигнали асосида ушлаб қолинган. Фуқаро ҳақидаги маълумотлар ушбу тизимга Эстапонинг оддий ходими томонидан жиноий иш бўйича ўтиш, қидирувга бериш каби ҳеч қандай ҳуқуқий асосларсиз киритилган эди.

Уни ушбу маълумотлар бўйича қўлган олган полиция ходимларининг сўзларига кўра, Аксель уни қуйидагича таърифлаган: "Бу биометрик тизим, у одамнинг юз тузилишини таниб олади, - айтиб берди уларнинг жавобларини фуқаро. – Камералар ҳамма жойда жойлашган; мени ён томондаги камера суратга олганди. У ерда камера олд томонда ҳам, орт томонда ҳам, юқорида ҳам мавжуд. Яширинишнинг имкони йўқ, фақат агар ниқоб тақиб юрмасанг, лекин метродаги ҳолатга қарайдиган бўлсак, бу жуда ғалати кўринади. Тизим ҳозирча жаҳон чемпионати бўлиб ўтган қизиқ тармоқнинг қуйи қисмида (Сокольники) синовдан ўтказилган. Келгусида тизимни бутун шаҳар бўйлаб кенгайтириш режалаштирилган".

Илғор технология бутун Москва бўйлаб жорий қилингач, қолган Россияда ҳам жорий этилишига шубҳа қилмаслик керак. Бундай илғор технологиялар жорий қилишга чекистларда албатта пул топилади, бундай хориж тажрибасига Россияда талаб албатта топилади ва у ўзлаштирилади.

Шу муносабат билан эслатиб ўтамизки, «РФ» мусулмон колонияларида Эстапо томонидан тузиладиган профилактика рўйхатларидан минглаб кишилар ўрин олган. Амалда ҳозир ҳам уларнинг ҳаракат эркинлиги ҳуқуқи чегараланган, лекин бу ҳозирча фақат ўтказиш пунктларида, рейс автобуслари, поездлар ва самолетларга чипта олишда намон бўлмоқда. Тизим ҳамма жойда жорий қилинганидан кейин уларнинг ҳаёти нимага айланиши ҳақида эса фақат башорат қилиш мумкин, холос...

Интернетдан, Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР