loader
Foto

Қуръон мавзулари: ўн тўртинчи оқшом, ўн тўртинчи жуз...

Ҳар бир нарсанинг муҳлати борлиги, кофирлар ҳам ноз неъматлардан фойдаланиб, қақт ўтиб имонга кирмаганликларидан афсусланадилар. Унгача “фаришта тушир”, деб баҳона қиладилар, пайғамбарни жинниликда айблайдилар.

“Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.”

Аввалгилар тарихи такрорланиши. Кофирларга аниқ мўжиза кўрсатилса ҳам имонга келмаслик учун турли баҳоналар топадилар.



 263-бет

“Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик. Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик. Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унинг ортидан тушар.”

Ернинг яралиши, ундаги неъматлар, хазинала, шамол ва ёғадиган ёмғирлар ҳақида.

“Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келганларни ҳам билдик.”

Маҳшарда тўпланиш. Одамнинг лойдан, жинларнинг оловдан яралгани. Аллоҳнинг амри билан фаришталар Одамга сажда қилганлари, иблиснинг исёни.

264-бет

Иблиснинг такаббурлиги ва куфри, хайдалиши, одамларни жаҳаннамига киритиш учун адаштиришга муҳлат сўраши.

Тақводорлар омонда бўладилар, жойлари жаннатда.

Аллоҳнинг кечирувчи ва раҳмли эканлигининг хабари.

Аллоҳнинг азоби аламли экани.

Иброҳим (а.с) меҳмонлари хабари.

265-бет

Иброҳим (а.с) қариганида фарзанд кўриши башорати. Фаришталар бу хабарни етказгани ва жиноятчиларни жазолаш учун келгани хабари.

Лут (а.с) қиссаси.

266-бет

Шаҳарнинг бузуқ аҳолиси ҳалокати ва унинг ибрати.

Тошдан уй ясаганлар қиссаси. Қаттиқ қичқириқ тутиши.

Кофирлардан чиройли юз ўгиришлик, хафа бўлмаслик. Қиёматнинг ҳақиқатлиги.

Етти такрорланувчи (тафсирда Фотиҳа сураси) ва Буюк Қуръоннинг нозил бўлгани. Мўминларга қанотни паслатишга амр. Очиқ ойдин эслатувчи худди аввалгиларга келганидек.

267-бет

Қуръонни парачаларга ажратадиганлар ҳақида. Ҳақиқатни етказиб, мушриклардан юх ўгириш. Мазаҳ қилувчилар ва мушриклар жазоси.

“Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз. Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил”.

Наҳл сураси

Аллоҳнинг амри келиши. Тавҳид ҳақида огоҳлантириш. Ер, осмон ва инсоннинг яратилиши ва унинг ҳусумати. Чорва неъматлари ва чиройли манзаралар неъмати.

268-бет

Маркаб хайвонлар неъмати. Одамлар билган ва билмаган неъматлар.

Йўллар мақсаддагиси Аллоҳга оид. Сув ва экинлар неъмати. Кеча кундуз, қуёш ва ой, юлдузлар хизматкорлиги. Ранг баранг мўжиза оят белгилар. Денгиз пок таом, тақинчоқлар ва кемалар кезиб юрадиган хизматкор нарса эканлиги Аллоҳнинг фазлидан.

269-бет

Тоғлар, дарёлар, юлдузлар неъмати.

“Яратадиган зот яратмайдиган зот каби бўлурми? Ўйлаб кўрмайсизларми? Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни биладир. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратиладилар. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратиладилар. Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилтирилишларини билмаслар. Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар”.

Кофирларнинг гаплари ва сирларидан Аллоҳ хабардор эканлигидан огоҳ қилиш. Аввалгилар макри жазоси.

270-бет

Қиёмат васфи, жаҳаннам азоби. Кофирлар жони олиниши. Тақводорлар мукофоти. Жаннат васфи. Мўминлар жони пок ҳолда олиниши. Кофирлар ўзларининг оқибатларини кутаётгандек ўзларига зулм қиладилар, динни мазаҳ қиладилар.

271-бет

Мушшриклар Аллоҳнинг хоҳиши ва ота боболарининг иши эканлигини баҳона қиладилар. “Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг".

Ҳидоят ва нусрат инкор қилувчиларга бўлмас. Аллоҳнинг “бўл”, деса бўлиши. Муҳожирлар мукофоти, улар сабрли ва таваккал қиладиганлар.

272-бет

“Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз. Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар”.

Макр қилувчиларнинг хотржамлиги ҳақида сўроқ. Бутун мавжудот Аллоҳга исён қилмай сажда қилиши. Бутун мавжудот ва дин Аллоҳники. Неъмат Аллоҳдан, ёмонлик етганда унга одамлар ёлборади, ёмонлик кетиши билан бир тоифа Унга ширк келтиради.

273-бет

 Мушриклар бутларига ризқ ажратишлари. Мушрикларнинг қиз фарзанд ҳақида ғамгин бўлишлари ва уни ўлдриш ҳақида фикрлари.

“Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг мисоли ёмон мисолдир. Аъло мисол Аллоҳникидир. У азиз ва ҳакимдир Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки, ажаллари келса уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.”

Мушрикларнинг Аллоҳ ва ўзлари ҳақида ботил қарашлари. Аввалгиларга пайғамбарлар юборилиши, кофирлар аммаларини шайтон чиройли қилиб кўрсатади, шайтонлар уларнинг дўстлари, уларга аламли азоб бор.

“Биз сенга китобни фақат уларга ўзлари ихтилоф қилган нарсаларни баён қилишинг учун, иймон келтирадиган қавмларга ҳидоят ва раҳмат этиб нозил этдик, холос”.

274-бет

Аллоҳнинг осмондан сув тушиб ерни тирилтириши, чорва ва унинг сут неъмати. Экинзор ва боғ мевалари неъмати, асалари ва асал – булар ақл эгалари учун буюк оят-белигалридир. Инсонларнинг дунёга келиши ва вафоти.

“Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди. Бас, афзал қилинганлар ўз ризқларини қўлларида мулк бўлганларга, ҳамма тенг бўлсин, деб берувчи эмаслар-ку. Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?! Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон келтирадилар-у, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?!”

275-бет

Одамлар эса ризқ қила олмайдиганларга сиғиниши. Зарбу масаллар. Аллоҳ еру осмон ғайбларини билиши, қиёмат соати бирдан келиб қолиши, Аллоҳнинг бунга қодирлиги. Одам она қорнидан дунёга билимсиз ҳолида дунёга келганида Аллоҳ сезги аъзо неъматларини бериши. Осмондаги қушларга қараб оят-белгиларни кўриш.

276-бет

Уй ва чорвадан тери жун, соя, бошпана, кийим неъматлари ҳақида, шояд одамлар мусулмон бўлишса. Неъматлар хабари етказилаверади, кофирлар эса бундан юз ўгирадилар. Золимлар жазо келганда уни енгиллата олмайдилар ва муҳлатини ўзгартира олмайдилар. Мушриклар надомати, улар охир оқибатда таслим бўладилар.

277-бет

Куфр, йўлтўсарлик ва бузғунчилик жазоси. Ҳар бир умматга ўз пайғамбари қиёматда гувоҳ бўлиб келиши.

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз. Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур”.

Қасамларни риоя қилиш, қасамларнинг синов экани.

Бир уммат бўлиш Аллоҳнинг хоҳишида. Ҳидоят ва залолатга Аллоҳ хохлаганини солади. Одамлар амалларида сўраладилар.

278-бет

Қасамни алдов воситаси қилмаслик, Аллоҳ йўлидан тўсмаслик, аҳдни бузмаслик амри. Сабр қилганларга, солиҳ амал қилган эркак ва аёллар учун Аллоҳнинг мукофоти.

“Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин. Албатта, иймон келтирганлар ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ”.

Шайтоннинг султонлиги фақат унинг дўстлари ва куфр келтирганларган. Бир оят ўрнини бошқа оят билан Аллоҳ алиштиргани.

"Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт".

279-бет

«Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар: «Унга фақат башар таълим бермоқда, холос», дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ-ойдин араб тилидадир. “ Имон келтирмаганларга ваъид. Имонсизлар ёлғон тўқишлари.

“Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, қалби иймон ила ором топа туриб зўрланганлар бундан мустасно, ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга улкан азоб бор”.

Куфрга имондан кейн қайтиш сабаби дунёни охиртдан устун қўйишдир, бундайлар қалб, кўз, қулоқларига муҳр босилиб, шубҳасиз зиён топадилар.

Мўминлар ҳижрат, жиҳод ва сабр учун Аллоҳнинг мағфират ва раҳматини топадилар.

280-бет

Қиёматда ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилилиниши.

Бир шаҳар зарбумасали. Пайғамбар тарихи.

Ризқ қилиб берилган нарсаларни ҳалол пок ҳолида ейиш, Аллоҳга ибодат ва шукур қилиш.

Ҳаром нарсалар баёни, мажбурликдаги узр баёни. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зот.

Одамлар ўзларича ҳаром ва ҳалолни белгилашлари мумкин эмас, бундай ёлғон эгаларини Аллоҳ жазолайди, улар озгина дунё деб охиратларини сотадилар. Яҳудийлар ўзларига зулм қилганликлари.

281-бет

“Сўнгра, Роббинг билмасдан ёмон амал қилган, ундан кейин эса тавба қилиб яхши амалларни қилганларга, албатта, Роббинг ўшандан сўнг мағфиратли ва раҳмлидир”.

Иброҳим (ас)нинг дини, мушрик бўлмагани.

Шанба куни яҳудийларга юклатилгани.

“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир”.

Ўч олишда зулм қилмаслик. Сабрнинг ўчдан кўра хайрлироқ бўлиши.

“Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма. Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР