loader
Foto

Қуръон мавзулари: йигирма биринчи оқшом, йигирма биринчи жуз...

Кофирлар мўжизани талаб қиладилар, мўжиза Аллоҳнинг ҳузуридан. Аслида Қуръоннинг ўзи кифоя эканлиги.

Оят таржимаси: “«Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфр келтирганлар, ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир», деб айт”.



403-бет (Анкабут, 57-63)

Улар азоб келишини сўрайдилар, ваҳоланки азоб келади лекин бунга тоқат қила олмаслар.

Имон келтирганларга хитоб:

“Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар. Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз. Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олимақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши! Улар сабр қилган ва Роббиларигагина таваккул қиладиган зотлардир. Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир”.

Ҳақда юз ўгириб кетадиганлар яратувчи, ризқ берувчи ким? деб сўралганда “Аллоҳ” дейдилар, лекин ақл юритмаганликлари сабабли Аллоҳ ҳидоятидан юз ўгирадилар.



404-бет (Анкабут 64 - Рум 5)

Таржима: “Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир”.

Адашганлар кема сайрида мушкул тушса ихлос билан Аллоҳни эслаб, нажот сўраб ёлворадилар. Қуруқликка чиққач ширк келтирадилар, неъматларга куфр келтирадилар. Тезда бу ишларини билурлар.

Маккадаги Ҳарам омонлик ери эканлиги далил эмасми? Ҳолбуки, атрофларда тинмай талон тарож урушлари бўлмоқда. Мушриклар ботилга имон келтириб, Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирадилар.

Таржима: “Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Кофирларга жаҳаннамда турар жой йўқмиди?! Бизнинг (йўлимизда) жиҳод қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир”.

Рум сураси

“Алиф. Лам. Мим. Рум мағлуб бўлди”. Саноқли йиллар ўтгач Рум ғолиб бўлиши башорати, ғалаба нуслар Аллоҳдан эканлиги.



 405-бет (Рум, 5-15)

Бу Аллоҳнинг ваъдаси, уни инсонларнинг аксари билмаслар, улар фақат дунёнинг зоҳирини билиб, охиратдан ғофилдирлар.

Бу борлиқ вақтинчалик яратилгани ҳақида, Аллоҳ билан рўбарў бўлиш ҳақида тафаккур қилишга тарғиб.

Ер юзида юриб аввалги халқлардан қолган нарсаларга назар солиш, улар ҳам пайғамбарлар очиқ ойдин рисолатини инкор қилар эдилар, истеҳзо қилардилар ҳолатлари нима бўлди?

Аллоҳ йўқдан бор қилади, сўнгра қайта вужудга келтиради ва Ўзига қайтаради. Қиёматда жиноятчи мужримлар ноумид бўлади, шафотчилари бўлмайди, шерикларига куфр келтирадилар. Қиёмат куни одамлар гуруҳланадилар.

“Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар”.



406-бет (Рум, 16-24)

“Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, азобга ҳозир қилинурлар”.

Тонг ва тунда, кундуз ва оқшомда Аллоҳни зикр қилишга амр. Аллоҳ ҳаётни ўлимдан, ўлимни ҳаётлан чиқариши, ерни тирилтиради, шунингдек одамлар қайта тирилтиради. Сокинлик учун жуфтлар қилиб яратилиши, улар орасига севги ва марҳамат солинганлигида тафаккур қиладиган қавм учун оят-белгилар бор.

Осмонлару-ерлар яратилиши, тиллар ва ранглар турфа бўлишида олимлар учун оят-белгилар бор.

Кечаси ва кундузида ухлаш, Аллоҳ фазлини талаб қилиб ҳаракат қилишда эшитадиган қавм учун оят-белгилар бор.

Қўрқув ва умид берадиган Аллоҳнинг оятлари: чақмоқ, ёмғир, ўлик ернинг тирилиши

Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир.



407-бет (Рум, 25-32)

Осмонлару ва ернинг туришида оят-белгилар бор. Бир чақириқ билан ҳамма ердан чиқади. Бутун борлиқ Аллоҳники ва у Аллоҳга итоат қилади, Аллоҳ уни йўқдан бор қилганди ва қайта вуждга келтиради. “Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир. У азиз ва ҳаким зотдир”.

Инсонлар ўзлари, ризқларига қараб ҳам ақл юритсинлар. Ақо юритадиган қавм учун оятларни муфассал баён қилиб беради Аллоҳ.

“Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва охиратда уларга нусрат бергувчилар бўлмас. Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асил табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. (Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, У зотга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг. Динларида тафриқага тушган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг)”.



408-бет (Рум, 33-41)

Одамларнинг баъзиларига зарар дуо қилиб Аллоҳга ёлворадилар, ишлари битса унутиб ширк қилишни бошлайдилар. Баъзилари эса Аллоҳ неъматларидан шод бўладилар, ўзлари сабаб бўлиб, ёмоллик етса умидсизликка тушадилар. Бунга сабаб бу одамлар оятлар ҳақида, Аллоҳнинг раззоқ сифатлари ҳақида фикр юритмасликлари.  Бунда ҳам имон келтирганлар учун оят-белгилар бор.

Қариндош, мискин ва мухтож мусофирлар ҳаққини беришга амр, рибо қарзини беришдан қайтариш, закотга тарғиб.

“Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан, ким ана шуларингиздан бирортасини қила олади?! У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди. Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар”.



409-бет (Рум, 42-50)

Одамлар ер юзида сайр қилиб, ҳалок бўлган халқлар оқибатига қарашсин. Қиёмат келмасдан ўнгаб олсинлар. Куфр келтирган ўз зарарига, имон келтирган ўз фойдасига замир тайёрлар.

Аллоҳ дунёдаги турли неъматларни эслатиб, ақл юритишга ва ҳидоятга юзланишга чақиради.

Мўминлар умидсиз бўлмасинлар, уларга нусрат етиши Аллоҳнинг зиммасида. Булутлардан ёмғир тушиб аввали бундан умидсиз бўлганларнинг шодланишидан ибрат борлиги.

Аллоҳ ўликдан тирик чиқаришига назар солишсин, албатта қайта тирилиш ҳақдир чунки Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир.



410-бет (Рум, 51-60)

Экинликларга зиён етиб сарғайишига қараб одамлар умидсизланиб Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирадилар. Қалби кўр ва карларга ҳақни етказиб бўлмас.

“Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир”.

Қиёмат бўлганда кофирлар бу дунёда қисқа муддат яшаганлик ҳақида қасам ичадилар, мўминлар уларга қилмишларини эслатадилар. Энди золимлар ортга қайтмаслар.

Қуръондаги турли мисоллар очиқ келтирилади, кофирлар уларни ботилликда айблайдилар ва илмсизликда қоладилар, қалблари муҳрланиб қолади.

“Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собит иймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар”.



411-бет (Луқмон, 1-11)

“Алиф. Лам. Мим. Ушбулар ҳикматли Китоб оятларидир. У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир”.

Муҳсинлар намоз ўқийдилар, закот тўлайдилар, охиратга аниқ ишонадилар ва ана ўшалар нажот топадилар.

Одамларнинг баъзилари илмсизлик, залолат, ҳақиқат устидан кулиш йўлини тутиб, ҳақиқатдан юз ўгирадилар, уларга оғриқли азоб хабари берилсин. Имон келтириб, солиҳ амал қилганларга аббадий жаннат хабари бор.

Аллоҳ бу дунёни ягона яратувчи эканлиги очиқ ҳақиқатдир, золимлар бу ҳақда ўйламай очиқ ойдин адашувдадирлар.



412-бет (Луқмон, 12-19)

Аллоҳ Луқмонга шукр қилиш ҳикматни ато қилиши.

Луқмон ўғлига ширк келтирмаслини насиҳат қилиши. Аллоҳ инсонга заиф бўлган ота-онасига яхшилик қилишни насиҳат қилиши. Ота-она ширкка чақирса итоат қилмасликка амр. Аллоҳга қайтишни эслатиш. Исломга эргашиш.

Луқмон Аллоҳнинг ишини мисол қилиб келтиради. Намозни тўкис адо этишга, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга, мусибатларга сабр қилишга насиҳат. Булал азмул умур – азм қилинадиган ишлардир.

Мутакаббир бўлиб одамлардан юз ўгирмаслик, кибр билан юрмаслик. Аллоҳ мутакаббир ва мақтанчоқларни ёқтирмайди. Мўътадил юриб, сокин гапириш. Овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир.



413-бет (Луқмон, 20-28)

Аллоҳ зоҳирий ва ботиний неъматларини эслатади.

Тортишувчилар аждодлари ишини баҳона қиладилар. Шайтон уларни дўзаҳга чақираётганига ҳам эътибор бермайдилар.

Кимки юзини Аллоҳга таслим қилса ва муҳсинлардан бўлса урватул усқо – Аллоҳнинг ишончли арқонини тутган. Ишлар оқибати фақат Аллоҳга қайтади.

Кофирлар куфри хафа қилмалиги керак, улар бир оз хузурланиб, сўнг азобга йўлиқадилар.

Одамлар Аллоҳнинг яратувчи эканлигини эътироф қиладилар, лекин бу ҳақда тафаккур қилмайдилар.

“Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи беҳожат ва мақталган зотдир.

Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир. Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жон (яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчидир”.



414-бет (Луқмон, 29-34)

Аллоҳ кеча кундуз ҳодислари, қуёш ва ой ҳизматлари, уларнинг белгиланган муддат томон юришларини эслатади. Аллоҳдан ўзгага дуо қилувчилар ботил йўлда. Аллоҳ булардан олийдир.

Ўта сабрли ва шукурли бандалар денгиздаги кемалар сайридан Аллоҳ неъматлари ҳақида ибрат оладилар. Баъзилар эса денгизда довулга тушиб Аллоҳга ихлос билан ваъдалар беришади, қутулгач ваъдаларини унутиб қўядилар, ибодат ҳимматида тежамкор бўлиб қолишади. Ўтакетган хоинлар ва кофирлар бу оят ҳақиқатларни инкор қиладилар.

“Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин. Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир”.

415-бет (Сажда, 1-11)

“Алиф. Лам. Мим. Бу китобнинг нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз, оламларнинг Робби томонидандир. Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дейдиларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шояд улар ҳидоят топсалар”.

Аллоҳ оламни етти кунда яратган, аршни эгаллаганини, Аллоҳдан ўзга шафоатчи ва дўст йўқ эканлигини эслатиш. Барча ишлар тадбири Аллоҳда. Қиёмат кунининг бир куни одамлар санайдиган минг йилга тенг.

Аллоҳ яратувчилиги ва қайта тирилтириши, одамга Ўз руҳидан пуфлагани, қулок, кўз, диллар яратгани. Озчилик шукр қилади. Одамлар қайта тирилишга ишонмайди. Ўлим фариштаси жон олиши ва Аллоҳга қайтиш.



416-бет (Сажда, 12-20)

Гуноҳкорлар қиёматда имон келтирганларини айтиб дунёга қайтишни исташади аммо қилмишларига яраша муносабат ва жазо олишади.

Мўминлар Аллоҳнинг оятлари эслатилганда саждага йиқиладилар, Роббиларига ҳамд ва тасбеҳ айтиб, мутакаббирлик қилмайдилар. Кам ухлаб кўп ибодат қиладилар, қўрқув хавф ва умид билан дуолар қилишади, Аллоҳ ато қилган неъматларни инфоқ қиладилар. Яширинч яхшилик қиладиганлар учун ҳам қувончли мукофотлар бериш вақти келгунча махфий бўлади.

Мўмин ва фосиқ тенг эмаслиги таъкиди. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар учун жаннат берилади. Фосиқлар жойи дўзаҳдир, ундан чиқа олмайдилар, улар бу ҳақиқатларни ёлғонга дўзаҳни ёлғонга чиқарганликлари учун азоб оладилар.



417-бет (Сажда, 21-30)

Бу дунёда ҳам фосиқлар азобланадилар, шоядки бундан ибратланиб ёмонликлардан қайтсалар. Золим жиноятчилар Аллоҳ оятидан юз ўгирадилар.

Мусо (а.с) Бани Исроилга ҳидоят бўладиган Китоб билан пайғамбар қилиб юборилди, Муҳаммад (ас)ни ҳам шу нарса кутяпти. Сабр қилувчилар учун пайғамбарлар пешволик қилган. Қиёматда одамлар ўртасидаги ихтилофларга ечим берилади. Аввалги халқларни ҳидоятга бошлаган Аллоҳ, аммо улар бундан воз кечганликлари учун ҳалок қилинганлар.

Чорва ва зироат неъматларини эслатиш.

Кофирлар фатҳ – қиёмат қачон деб сўрайдилар, бу кун келиши кофирлар фойдасига эмас ва янги муҳлат берилмас. Кофирлардан юз ўгиришга ва кутиб, мунтазир бўлишга амр, кофирлар ҳам кутиш мунтазирликдалар.



418-бет (Аҳзоб, 1-6)

Пайғамбарга Аллоҳнинг амрлари:

Аллоҳга тақво қилиш.

Кофирларга итоат қилмаслик.

Аллоҳнинг ўта олим ва ўта ҳикматли зот эканлигини билиш, унутмаслик.

Аллоҳнинг ваҳий қилинган амрларга эргашиш, Аллоҳ амаллардан хабардорлигини унутмаслик.

Аллоҳга таваккал қилиш зеро Аллоҳ энг мукаммал вакилдир.

Бирон кишининг ичида иккита қалб бўлмаслиги, зиҳор амали ҳақида ҳукм.

Ўзаро ота исми билан чақирилиши. Ота иcмини билмаса ҳам мусулионлар бир бирига диний биродар ва дўстлардир. Билмасдан қилинган хато гуноҳ йўқ, лекин қалбда қасд бўлса... Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зот.

“Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда сатрлар ила битилмиш”.



419-бет (Аҳзоб, 7-15)

Аллоҳ Таоло пайғамбарлардан саломқли аҳд олган.

Бу аҳдлар содиқларни ажратиш, кофирларни азоблаш учун.

Аллоҳ имон келтирганларга ҳарбий хатар бўлгани лекин мўминларга кўринмас ёрдам ато қилганини эслатади. Қаттиқ қўрқув синови бўлганда мунофиқлар ўзларини ошкор қиладилар ва фитналарида журъатли бўлиб қолганликлари, мўминларни йўлдан уриб жиҳоддан қайтарганликлари ва набий олдида ўзларига баҳоналар сўраганликлари.

“Ҳолбуки, улар бундан олдин ортга қараб қочмасликка Аллоҳга аҳд берган эдилар. Аллоҳга аҳд эса, масъулият бўлгандир”.



420-бет (Аҳзоб, 16-22)

Урушдан қўрқоқлик ва мунофиқлик қилиб қочсалар ўлимдан ва Аллоҳнинг қаҳридан қочмайдиларку. Мунофиқлар Мадина химоясига бахиллик билан ва кўзини олакула қилиб чиқиб, кейин ортга қайтишлари. Кофирларнинг уруш тўдалари (аҳзоблари) катта жангга кириша олмай орқага кетиши мунофиқларни хайрон қолдиргани.

Бу урушда мўминлар ва Аллоҳнинг элчиси гўзал намуна кўрсатишди, кофирлар аҳзобларини кўрганда имон ва исломлари зиёда бўлди. Бу Аллоҳни кўплаб зикр қилганлари учун.



421-бет (Сажда, 23-30)

Аҳзоб (Хандақ) урушининг натижалари:

Мўминларнинг содиқликлари тасдиқланди, баъзилари ўз ажалини топиб шаҳид бўлишди, баъзилари хали бунга интизор. Содиқлар мукофот топажаклари.

Мунофиқларни эса Аллоҳ истаса азоблайди, истаса тавбасини қабул қилиб кечиради, чунки Аллоҳ ўта мағфиратли ка раҳмли зот.

Мўминларга ғазаб ва қўрқувлари сабабли Мадинани химоя қилиш аҳдини бузган ва кофирларга сотилган аҳли китоб кофирлари эса қатл, асирлик, ер ва мулки мусодараси билан жазоланишлари.

Набийнинг аёлларига дунё ёки охират мулкини ихтиёр бериш ва уларга гўзал насиҳатлар берилиши, Аллоҳнинг жазоси била огоҳлантириш.

Жамшид Муслимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР