loader
Foto

Қуръон мавзулари: йигирма учинчи оқшом, йигирма учинчи жуз...

Ўлик ердан боғу роғлар чиқиши, улардан турли мевалар, булоқлар учун шукр қилмайдиларми?

Тун ва кун алмашинуви, кундуз зулматдан чиқарилиши, қуёш ва ой ўз вақтлари, манзиллари билан фалакда бир бирига етмай юришидан ибратланиш.



443-бет (Ёсин, 41-54)

Денгизда кемалар чўкмай сузиб юриши Аллоҳнинг неъмати эканлиги.

Одамларга Аллоҳдан қўрқиш, ризқдан инфоқ қилишга чақирилганда кофирлар оятлардан юз ўгирадилар, улар «Аллоҳ хоҳласа, ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар, “ваъда қилинган қиёмат қачон ростгўй бўлсангизлар?” деб истеҳзо қилишади. Аслида ўзаро талашиб тортишиб, дунё ишларига берилиб туришганда бирданига бу соат келиши мумкин, шунда улар васият қилишга ҳам, яқинлари томон чопишга ҳам улгурмайдилар. Сур пуфланганда қабрдан шошилиб Роббилари томон юрадилар ва расво бўлганликларини биладилар, ёлғонга чиқарган нарсалари ҳақ эканлигини биладиб хасрат надомат қиладилар. Бир қичқириқ билан ҳаммаси тўпланиб Аллоҳнинг ҳузурида тўпланадилар.

“Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз”.



444-бет (Ёсин, 55-70)

Мўминларга жаннат башорати ва васфлари.

Кофирларга азоб бўлиши. Улар Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган эди, улар эса кўплаб авлодларни адаштирган шайтон ортидан кетишди. Кофирларнинг қиёматдаги аянчли ҳолатлари. Бу дунёда узоқ умр кўрсалар ҳам ҳорликда бўлишлари.

Аллоҳ пайғамбарга шеър эмас (бу пайғамбарга ярашмайди хам) балки тирикларни огоҳ қилиш ва кофирларга сўзни ҳақ қилиш учун очиқ ойдин эслатма-Қуръон нозил қилган.



445-бет (Ёсин, 70-83)

Аллоҳ уларга чорва ва маркабларни бўйсўндириб неъмат қилганини кўрсаларда, бошқа илоҳга сиғиниб кетиб уларга аскарлик қиладилар, бу маъбудлар ҳеч қандай ёрдам кўрсата олмас.

“Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз”.

Инсонни нутфадан яралганини била туриб ўлгандан сўнг уни Аллоҳ қайта тирилтиришини инкор қиладилар.

Яшил хўл дарахтни олов манбаси қилиб яратган, осмонлару ерни яратган зот уларга ўхшашини Аллоҳ ярата олиши, ўта билимили экани. Барча нарсаларнинг мутлоқ эгаси бўлган Аллоҳ “бўл” деса у нарса бўлади.



446-бет (Соффот, 1-24)

Соффот сураси.

Аллоҳ уч тоифа фаришталар, сафда турувчи, зажр қилувчи, зикрни тиловат қилувчи фаришталарга қасам айтади. Бутун борлиқ эгаси Аллоҳ ягона илоҳдир.

Аллоҳ осмонни юлдузлар билан зийнатлади, унда шайтонлар сирларни ўғриламоқчи бўлганларда учқун оловлар отилиб улар хайдаладилар.

Бундай нарсаларни яратган Аллоҳ инсонни лойдан яратиши ва уни қайта тирилтириши қийнмас. Пайғамбар бундан ажабланса, кофирлар истеҳзо қилиб қайта тирилиш устидан куладилар. Улар бир қичқириб билан бошланган Қиёматда хор бўлиб тириладилар ва қаттиқ афсус надоматга тушиб қоладилар.  Золимлар, жуфтлари ва сиғинган маъбудлари билан дўзаҳга йўллантириладилар, тўхтатилиб сўроққа ҳам тутиладилар:...



447-бет (Соффот, 25-51)

“Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!”

Кофирлар Қиёматда ўз айбларини эътироф этиб, таслим бўладилар ва ўзаро бир бирларини айблашга киришиб кетадилар.

Мужрим жиноятчилар шундай жазоланадилар. Уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейилса мутакаббирлик қилиб, пайғамбарни жиннилик, шоирликда айблайдилар ва маъбудларини тарк қилмасликларини айтадилар. Пайғамбар ва ҳақни инкор қилганликлари учун қилмишларига яраша аламли азоб оладилар.

Аллоҳнинг ихлосли бандаларига бериладиган жаннат неъматлари: турли мевалар ва ҳурлар васфи.

“Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар. Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди...”



448-бет (Соффот, 52-76)

“...У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?! Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди. Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди. Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди. У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан. Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим. Биз ўлгувчи эмас эканмизми?! Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди. Албатта, бу айни улуғ ютуқдир. Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар”.

Заққум дарахтри мушрикларга фитна бўлгани, бу дарах дўзаҳда азоб воситаси экани.  Одамлар адашган аждодларига эргашиб кетмасликлари учун огоҳлантирувчи пайғамбарлар юборилган, аммо кофирлар ҳақни инкор қилиб залолатда қолдилар. Фақат мухлис бандалар қутқарилдилар.

Нуҳ нидо, дуосини Аллоҳ ижобат қилиб унга ва аҳлига ғамдан нажот берди.

Нуҳ (алайҳиссалом) аҳлидан авлодлар қолгани, унга салом йўлланиши ва бу Аллоҳнинг гўзал амал қилиувчиларга берадиган мукофоти экани, у мўминлардан эди. Унга эргашмаганлар эса ғарқ бўлиб кетди.

Иброҳим (алайссалом) қиссаси: у отасига соғлом ақида ила мурожаат қилади, Аллоҳни қўйиб санамларга сиғинишадими? Пайғамбар юлдузларга қараб бемор бўлишини айтади, одамлар юз ўгириб кетадилар. У ҳайкал маъбудларга мурожаат қилади, уларнинг ҳеч нарса қила олмаслигини кўрсатиш учун таом таклиф қилади, гапиртирмоқчи бўлади, қўли билан ура бошлайди ва шу иши билан мушрикларни саросимага солади ва уларга, қандай нарсага сиғинаётганларини кўрсатиб, Яратувчи Аллоҳни эслатади. Мушриклар уни оловга отиб қатл қилмоқчи бўладилар аммо Аллоҳ уларнинг бу ишларини бекор қилиб пайғамбарга нажот беради.

Иброҳим (ас) дуоси: У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур. Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.”

Аллоҳ пайғамбарга ҳалим ўғил башоратини беради.

“Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди”.



450-бет (Соффот, 103-126)

Иброҳим (а.с) ва унинг ўғли (Исмоил а.с) синовдан муносиб ўтдилар, қурбонлик учун Аллоҳ қўчқорни бериши.

“Иброҳимга салом бўлсин! Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз. Чунки у мўмин бандаларимиздандир.”

Аллоҳ Иброҳим (а.с)га яна бир ўғил Исҳоқ (а.с) ато қилгани ва у ўғилга ҳам барака берилгани. Икки ўғил ва уларнинг зурриётларидан муҳсинлар ва ўзига очиқ зулм қилувчилар чиқиши.

Аллоҳ Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларга неъматлар берилиши. Икковлари ва зурриётларига Аллоҳ нажот, нусрат, ғалабалар, Ўзидан Китоб ва ҳидоят ато қилгани.

“Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин. Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз. Чунки у мўмин бандаларимиздандир”.

Илёс пайғамбар (а.с) шў қавмига аждодлари ибодат қилган яратган зот, парвардигор Аллоҳни эслатиб Баъл деган маъбудга сиғинишдан қайтаради.



451-бет (Соффот, 127-153)

Пайғамбарни ёлғочи қилганлар жазога ҳозирланиб қолганликлари. Мухлислар бундан халосдирлар.

“Илёсинга салом бўлсин. Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз. Чунки у мўмин бандаларимиздандир”.

Лут пайғамбар (а.с) ва унинг барча аҳлига, бир кампирдан ташқари, нажот берилгани, эргашмаган қавм эса ҳалок қилингани. Бу қавм қолдиқлари олдидан одамлар туну кун ўтишлари, бу ҳақда ақл юритишга чақириқ.

Юнус пайғамбар (а.с)ни кемадагилар қуръа ташлаб денгизга улоқтиришгани, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолда наҳанг ютиб юбориши. Юунус (а.с) кўп тасбеҳ айтувчилиги сабабли балиқдан бир оролга бемор ҳолда чиқариб ташланиши. Пайғамбар Аллоҳ ўстирган қовоқ дарахти билан шифо топиши. Бу пайғамбар юз минг ва ундан кўпроқ одамлар учун пайғамбар бўлиб юборилгани, улар имонга келтиришгани ва маълум муддат Аллоҳ бу халқни неъматларнтирди.

Мушрикларнинг бузуқ ақидалари ҳақида: ўзлари учун қиз фарзанд нуқсон деб билишар эди, шу билан бирга фаришталарни Аллоҳнинг қиз фарзандлари деб ёлғон ва уйдирмалар тарқатишарди.



452-бет (Соффот, 154-172)

Мушрикларга ақл юритишга, эслашга ёки тасдиқловчи хужжат ва китоб келтиришга чақириқ.

Мушриклар Аллоҳ билан жинлар ўртасида насаб борлигига даъво қилишгача бордилар, ҳолбуки бундай даъво жинларда ҳам бўлиши мумкинмас, улар биладиларки ўзларидан айримлари жаҳаннамга киради. Аллоҳ мушрикларнинг даъволаридан пок бўлган зотдир.

Мухлислар бундай гаплардан сақланганлар.

Қиёматда мушриклар “бизга эслатма келганда мухлислардан бўлардик” дейдилар, ҳозир эса эслатма билан келган пайғамбарни инкор қилиб туришибди! Яқинда биладилар.

Аллоҳ пайғамбарга нусрат ато этиши, Унинг лашкарлари ғолиб бўлиши хабари.

Аллоҳ пайғамбарга маълум вақтгача кофирлардан юз ўгиришга ва уларнинг тамошасини кўришга чақиради. Кофирлар азобни шошилтирадилар, вақти билан ҳовлиларига азоб тушганда огоҳлантирилганлар тонги ёмон бўлиши, улар буни кўрадилар.

“Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”



453-бет (Сод, 1-16)

“Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам”.

“Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар”.

Улардан аввалгиларини Аллоҳ ҳалок қилган. Кофирлар пайғамбарни ёлғончи, сеҳргар деб атайдилар.  “У барча худоларни битта худо қилиб олган ажабланарли гап айтибди, аввалги динимизда бу нарса йўқ эди”, “орамиздаги кимсага китоб тушибдими?” каби гапларни кофирла айтишлари. Нимага суяниб бундай даъво қилишади, уларда Аллоҳдан бирон нарса борми? Еру осмон мулкига эгамилар? Суянган нарсалари енгилган фирқалардан ташкил топган лашкарми?

Нуҳ қавми, Од, қозиқлар соҳиби Фиръавн, Самуд, Лут қавми, дарахтзор эгалари – мана шу фирқалар аҳзоблар, барчалари пайғамбарларни ёлғончига чиқарар эдилар ва Аллоҳнинг иқобига дучор бўлишди.

“Ана ўшалар бир лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ. Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» дедилар”.



454-бет (Сод, 17-26)

Кофирлар гапларига сабр қилишга амр. Довуд алайҳиссаломдан ибрат олиш, у Аллоҳга қатадиган, Уни зикр қиладиган пайғамбар бўлгани, тоғлар қушлар унга итоат қилиб улар ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишлари.

Бир куни Довуд (а.с)га икки киши бир масалада ҳукмини сўраб келишади, пайғамбар бир оз шошилиб хато ҳукм чиқаради, аммо тезда англаб, Аллоҳга ёлбориб кечирим, мағфират сўрайди. Аллоҳ пайғамбарни мағфират қилади, Аллоҳда уни Ўзига яқин тутиш ва гўзал оқибат ато қилиши хабари.

“Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавои нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга унутганлари учун ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир”.



455-бет (Сод, 27-46)

Аллоҳ бу борлиқни беҳуда яратмаган, кофирлар бу ҳақда турли гумонларга бериладилар.

Аллоҳ имон келтирган ва солиҳ амалларни қиладиган, тақводор шахсларни бузғунчилар, фожирлар каби қилмаслиги.

“Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир”.

Аллоҳ Довуд (а.с)га Сулаймон (ас)ни ўғил қилиб ато қилиши, у ҳам аввоб Аллоҳга қайтувчи киши бўлган, Аллоҳ уни турли зикрдан тўсувчи нарсалар билан синаганлиги (отлар, жасад синовлари).  Сулаймон бу синовлардан қатъий амал ва тавба қилишлик билан ўтганлиги.

Аллоҳга истиғфор айтиб Ундан неъматлар сўраш:

“У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.”

Аллоҳ Сулаймон пайғамбарга шамолни, ғаввос ва бинокор жинларни, ва бошқаларини бўйнига кишан солинган ҳолда бўйсўндириб қўйгани. Аллоҳ бериб юборилса ҳам, тутиб қолинса ҳам ҳисобсиз неъматлар бериши. Сулаймон (а.с) Аллоҳга яқин бўлиш ва гўзал оқибат мукофотлари ато қилинганлик хабари.

Аййуб (а.с)га тушган синовни эслатиш, унинг Аллоҳга машаққати ҳақида қилган дуоси ва Аллоҳ бунга жавобан оёғи остидан чўмилиш ва ичиш учун булоқ хабарини бериши.



456-бет (Сод, 47-61)

Аййуб (ас)нинг гўзал сабри ва қайтувчи (аввоб) бўлгани сабабли аҳлини кўпайтириб қайтариши.

Ироҳим, Исҳоқ ва Яқуб пайғамбарларни ёдга солиш, улар охират диёрини эслаш билан ажралиб турадиган, Аллоҳ ихтиёри билан танлаган зотлар эди. Исмоил, ал-Ясаъ, Зул-Кифл ҳам Аллоҳ наздидан энг яхши бандалари ахёрлари эканликларини эслатиш.

Бу Қуръон-эслатмадир. Тақводорлар учун гўзал оқибат борлиги, улар учун неъматларга (мева, шароб, тенгқур ҳурлар) тўла Адн жаннати борлиги. Булар ҳисоб учун ваъда қилиб қўйилган туганмас ризқдир.

Туғёнга кетганлар эса жаҳаннамда қаттиқ азобланишлари, ўзлари эргашган пешволари учун дўзаҳда азобини кўпайтириб беришни сўрашлари.



457-бет (Сод, 62-83)

...

(давоми бор)

Жамшид Муслимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР