loader
Foto

Ер талашган имом отиб ўлдирилди

Доғистоннинг Аметеркмахи қишлоғидаги «ўқчи» 62 яшар нафақадаги Асадулла Рахманов бўлиб чиқди, у билан марҳум ўртасида ер билан боғлиқ низо бўлган экан.

“У Калашников автоматидан имом Абид Магомедовни отиб ўлдирди, унинг 47 ёшли укаси Арип ва 25 ёшли жияни Магомедни эса яралади. Асадулла автоматдаги барча ўқлар отиб бўлгач, Магомед унинг бўйнига пичоқ билан урди. Можаро ер участкаси туфайли рўй берган”, деб хабар қилади телеграм-канали MASH.

Терговчилар ва криминалистлар жиноят содир этилган жойни кўриб чиқмоқдалар, гувоҳлар биан савол-жавоб қилинмоқда.

Марҳумнинг укаси ва жияни касалхонага ётқизилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР