loader
Foto

Гуноҳларни ҳалол дейиш

Ибн Хумом бундай дейди: “Ҳанафий мужтаҳидлари Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатларини кўзга илмай тарк этган ёки ёмон кўрган кимсани кофир бўлади, дейишган”.

Имом Абу Юсуф Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қовоқни яхши кўрганларини зикр этдилар. Шунда бир одам: “Мен яхши кўрмайман”, деди. Имом Абу Юсуф ўша кимсани диндан қайтганига ҳукм этдилар.

Ким Аллоҳ таолони Зотига муносиб бўлмаган сифат билан ёдласа ёхуд Аллоҳ таолонинг исмларидан бир исмни ёхуд амрларидан бирини ҳазил-мазах қилса ёки Аллоҳ таолонинг ваъда ва ваъидларини инкор этса, кофир бўлади.

Бир тўп кишилар бир кишини юксак бир жойга ўтқазиб, ундан диний масала сўраб кулсалар, ҳазил-мазах қилсалар, шариатнинг қозилик мақомини камситганлари учун кофир бўлади. Уларнинг кофир бўлишининг сабаби шариатнинг ҳукмларини ҳазил-мазах қилганларидир. Бу каби ҳолатлардан Аллоҳ таоло бизларни асрасин. Яна бир киши бир кишига кофир бўлишни (куфр сўзни айтишни) амр этса ёки шундай амр қилишни азм этса, куфрга рози бўлиш куфр бўлгани учун кофир бўлади.

Киши зино қилаётганда ёхуд маст қилувчи ичимлик ичаётганда уларнинг ҳалол эканига ишонган ҳолда “Бисмиллаҳ” деса, кофир бўлади.

Яна ким қасддан қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса ёки таҳоратсиз намоз ўқиса кофир бўлади.

Мулла Али ибн Султон Муҳаммад Қори

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи"

Йўлдош Эшбек шарҳлар таржимаси