loader
Foto

Кувайтда ёзги блокбастер "Барби" фильмини намойиш қилиш тақиқланди

Бошқа давлатлар ҳам ундан ўрнак олишга тайёр. Қувайт "жамоат етикаси ва ижтимоий анъаналарни" ҳимоя қилиш мақсадида Барби фильми намойишини тақиқлаганини эълон қилди. Бироз олдин ливанлик вазир ўз мамлакати расмийларига "гомосексуализм тарғиботи" учун фильмни кинотеатрларда намойиш қилишни тақиқлаш илтимоси билан мурожаат қилган.

Қувайт Ахборот вазирлиги вакили чоршанба куни кечки пайт дебютидан буён бутун дунё бўйлаб 1 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирган Warner Brothers филми "Қувайт жамияти ва жамоат тартибига ёт ғоялар ва эътиқодларни тарғиб қилади", деб айтди.

Ливанда Маданият вазири Муҳаммад Муртазо чоршанба куни Ливан Ички ишлар вазирлигидан «Барби» намойишини мамлакатдан тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришни сўраганини эълон қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР