loader
Foto

Немис футболчиси Роберт Бауэр Ислом динини қабул қилди

Саудия Арабистонининг Ат-Таи клубида ўйнайдиган германиялик футболчи Роберт Бауэр ўзининг намоз ўқиётган пайтда олинган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди ҳамда рафиқаси ва унинг оиласи туфайли Исломни қабул қилганини айтди, деб хабар беради Free Press Journal. "Бугун менга хабар ёзганларнинг барчаси учун мен Исломга хотиним ва унинг оиласи туфайли келганимни айтаман. Бу йўл кўп йиллар давом этди. Мен руҳий саёҳатим давомида ёрдам ва қўллаб-қувватлагани учун барчага миннатдорман", деб ёзган у. Илгари Бундеслиганинг бир нечта клубларида, шунингдек Бельгия ва Россияда ўйнаган Бауэр шу йилнинг май ойида Саудия клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР