loader
Foto

Францияда Бенземани фуқароликдан ва "Олтин тўп"дан маҳрум қилишга даъват қилишмоқда

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен аввалроқ "Олтин тўп" соҳибини "Мусулмон биродарлар" билан алоқадорликда айблаган эди. Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси Исроил билан ҳарбий можаро фонида Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини билдирганди.

Буайе Бенземанинг террорчи ташкилот билан алоқаси тасдиқланса, уни фуқаролигидан маҳрум қилишга чақирди.

"Биз халқаро миқёсда тан олинган икки фуқароликка эга (Бензема Жазоир фуқаролигига ҳам эга) французнинг шу тариқа мамлакатимизни шарманда қилиши ва ҳатто хиёнат қилиши мумкинлигини қабул қила олмаймиз. Доимий равишда мамлакатимизга таҳдид солаётганларга қарши чора кўриш зарур", — деб ёзади Буайе баёнотида.

Сиёсатчи, шунингдек, 35 ёшли Бенземани 2022 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида олган "Олтин тўп"дан маҳрум қилиш кўринишидаги "рамзий" санкцияни таклиф қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР