loader
Foto

Зам-Зам булоғининг мўжизакор суви

Муборак Маккада, масжидул харомда Каъбадаги қора тошдан 18 метр масофада муборак зам Зам булоғи мавжуд. Унинг пайдо бўлиш тарихи Аллоҳнинг икки пайғамбари – Иброхим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссалом ҳаётлари билан боғлиқдир. Бу тарихни барча мусулмонлар жуда яхши биладилар, шунинг учун унга тўхталиб ўтирмасдан Зам Зам сувининг ўзи ҳақида сўз юритамиз.

Аллома Тожуддин ўзининг китобида шундай ёзади: аллома Мухаммад бин Исхоқ бин Ҳузаймадан сўрашди: “Қандай қилиб бундай юксак билим эгаси бўлгансиз?” У камтарона шундай жавоб берди: “Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам айтган эдиларки, ким Зам Зам сувини нима ният билан ичса – ўша нарса ижобат бўлади. Мен илм истагида дуо қилиб ичганман ва Аллоҳ Таоло менга ато қилди”

Тарихда бу сув туфайли ҳатто умидсиз беморлар ҳам шифо топганлиги тўғрисида жуда кўп мисоллар йиғилган.

Ана шундай воқеалардан бирини қувайтлик журналист Гнейм ал-Мотейри сўзлаб берган эди. Унинг лейкемия (қон касаллиги) билан  хасталанган укаси Талалга Ар-Риёддаги америкалик шифокорлар суяк кўмигини кўчириб ўтқазишди. Бир неча ой мобайнида  у буюрилган дориларни қабул қилди, аммо унинг аҳволи яхшиланиш ўрнига баттар ёмонлашди, хамма сочлари тўкилиб кетди, танасига яралар тошиб кетди. Хатто тилига хам яралар тошганидан хеч нарса ея олмай қолди. 20 ёшли йигит қоқ суякка айланиб қолган эди.

Талалнинг замонавий тиббиёт воситаларидан шифо топишидан умидини узган қариндошлари уни Маккага умра амалини бажаришга юборишди. Талал бу ерда мехмонхонага жойлашиб тери саратони билан касалланган ва зам зам суви билан ювиниб даволанаётган ва деярли соғайган  мусулмон билан танишди.

Талал хам худди шундай сув муолажаларини қила бошлади. Тўрт кундан сўнг танасидаги яралари қуриди, яна бир неча кундан сўнг эса анчайин кичиклашиб битиб қолди, улардан фақат оқ доғлар қолди халос. Тили хам аввалги холатига келди.

Маълум бир муддатдан сўнг Талал уйига қайтди, йил давомида унинг ахволи яхшилана борди. Ўлар холатдаги йигитнинг тузалганлигини эшитган қариндошлари, Маккага  эпилепсия билан хасталанган тўрт ёшли қизчани юборишди. У муборак сувдан 15 кун мобайнида ичди. Қизчанинг Макка сафаридан кейин бир неча йиллар ўтди, аммо бир марта хам хуружлар такрорланмади.

Олимлар ниманинг хисобига Зам Зам суви шифобахш таъсирга эканлигини аниқ айтиб бера олишмайди. Саудия Арабистони ахборот вазирлиги махсус буклетда фақат ўтказилган текширишлар ва синамаларга кўра Зам Зам суви барча халқаро стандартларга кўра ичиш учун ярокли эканлигини хабар қилади. БАА дан кимёгар Адел Атия муборак сувнинг ўз кимёвий таҳлилини ўтказди ва натижаларни “Ал-Иттихад” газетасида чоп этди. Унга кўра, сув ҳеч қандай кимёвий ёки табиий қайта ишланмаса ҳам унда ҳеч қандай зарарли аралашмалар ва органик моддала йўқ. Шунингдек  соғлиқ учун хавфли бўлган фосфатлар, сульфатлар ва нитратлар йўқ, зарарли металлар – мис, қўрғошин, никел, кобальт, алюминий хам йўқ. Бироқ организм учун фойдали кальций, магний, сода, ишқор мавжуд. Бироқ сувнинг бундай таркиби касалликларни даволайдиган бирор алоҳида хусусиятга эга эмас. Демак, эҳтимол даволовчи таъсир Илоҳий куч билан қувватланадиган сувнинг энерго-ахборот таъсири туфайлидир.

Сув намунасининг  европа лабораторияларида қилинган таҳлил натижалари, бошқа лабораториялар натижалари билан бир хил чиқди.

Зам Зам сувидаги кальций ва магний таркиби: Зам Зам сувидаги кальций ва магний таркиби шахар сув тармоғидаги сувдан бироз кўпроқ. Балким шунинг учун ҳам у чарчаган хожиларни тетиклаштирар.

Зам Зам сувидаги фторидлар таркиби: сув самарали бактерицид хусусиятга эга бўлган фторидларни тутади.

Бу сув ҳақида қанчалик кўп билаверганингиз сари шунчалик хайронлигингиз ошаверади ва Аллоҳ Таоло иймон эгаларига неъмат қилиб берган бу сувнинг мўжизакор хусусиятларига ишончингиз ортаверади.

Зам Зам сувининг бир нечта ажойиб хусусиятлари:

Булоқ ҳеч қачон йўқолмайди: бу булоқ ҳеч қачон қуримаган. Пайдо бўлганидан бери доим тўлиб туради.

Тузларнинг бир хил таркиби: тузлар таркиби ва сувнинг таъми булоқ пайдо бўлганда қандай бўлган бўлса шундайлигича сақланиб келади.

Ичиш учун яроқлилиги: бу сувнинг ичиш учун яроқлилиги ҳеч қачон гумон қилинмаган. Маккага Хаж ва умра учун бутун дунёдан ҳар йили келадиган зиёратчилар ҳеч қачон шикоят қилишмаган ва доим тетиклаштирувчи сувдан хузур қилиб ичишган.

Бир хил таъм: хар хил жойда сувнинг таъми фарқ қилади. Зам Зам сувининг таъми эса доим ўзгармасдир.

Микроорганизм ва бактерияларнинг йўқлиги: бу сув оддий сув тармоғидаги сувга ўхшаб кимёвий ишланмаган ёки хлорланмаган. Кўпгина булоқларда микроорганизмлар ва вегетацияларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу, сувнинг нохуш хидли  ва таъмли бўлишига олиб келади, шунингдек сув ўтлари ўсиши хисобига хам. Аммо Зам Зам булоғида бундай ҳол кузатилмайди.

Шундай экан, Аллоҳнинг буюк неъматини қадрлайлик ва ундан баҳраманд бўлайлик.

Яна шу нарса хайратланарлики, Зам Зам суви ҳатто йиллар ўтиб ҳам ўзининг тетиклаштирувчи таъмини йўқотмайди ва доим бир хилда туради. Буни Маккага келиб бу сувдан махсус контейнерларга солиб ўз юртларига, Ер юзининг барча чеккаларига олиб кетган одамлар тасдиқлаши мумкин. Бу сув уйларида йиллаб туради, бироқ унинг таъми, хиди ва ранги умуман ўзгармаган. Буни бизнинг бир ишчимиз ҳам тасдиқлайди, унинг оиласида ҳам Маккадан ўн беш йил олдин келтирилган  Зам Зам суви сақланар экан – ва бу муддат ичида у ҳечам ўзгармаган.

Сўзимиз якунида Хаж ва умрага боришни ният қилганларга қарата мурожаат қилиб айтар сўзимиз – Муборак Маккада бўлар экансиз Зам Зам сувини тўйиб тўйиб ичинг. Турган меҳмонҳонангизга олиб чиқинг, Мино водийсига ҳам олволинг. Арофотда ва Муздалифада ҳам ундан ажраманг. Ва албатта Зам Замни ватанингизга қариндошларингиз ва яқинларингиз учун олиб келишни унутманг! Бутун оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хожи-Мурот Ражабов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР