loader
Foto

Бош муфтий Фаластин элчисига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай қажи Тағанули Фаластиннинг мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюриб, мусулмон давлатидаги оғир вазият юзасидан ҳамдардлик билдирди.

Бош муфтий Фаластиннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Мунтасер Абу Зейд билан учрашиб, қўллаб-қувватлаш сўзларини билдирди.

 “Оғир аҳволда вафот этганларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Жароҳатланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, — деди Науризбой ҳожи Тағанули.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатдаги барча масжидларда жума намозидан сўнг имом-хатибларимиз ва диндорларимиз оғир аҳволда қолган Фаластин халқи учун махсус намоз ўқидилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР