loader
Foto

Туркия Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича битим имзолади

Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов Анқарада Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер билан мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокара ўтказди.

Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масалаларини муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Жаксиликов Туркия Ички ишлар вазирлигининг жандармерия бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ва Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Ҳалук Гергун билан учрашган.

Ташриф давомида Қозоғистон делегатсияси Турк Аероспаcе Индустриес – ТУСАШ Аероспаcе Индустриес қўшма компаниясини ҳам бориб кўрган. Ма’лумот учун, у ерда авиатсия техникаси ва учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилади.

“Учрашув якунида Туркия ва Қозоғистон ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Ҳозирги вақтда икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасида ҳарбий фан-таълим, жанговар тайёргарлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мавжуд. Эндиликда ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилади”, дейилади вазирлик хабарида.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР