loader

ЖИН

Луғатда «тўсилган», яъни одамлар кўзидан тўсилган, яширилган маъносида, кўплиги «ажина». Жинлар инсонлар кўзига кўринмайдиган, аслида мавжуд ғайбий махлуқ. Жинларнинг мавжудлигига Қуръони каримдаги «Жин» сураси ва бир неча оятлар далилдир. Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбари хабар берган, аммо бизга кўринмайдиган нарсалар ғайбий саналиб, уларга иймон келтириш исломий ақиданинг асоси ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон бунга иймон келтириши лозим. Қуръон оятларида кўпинча инсон (инс) ва жинга баравар мурожаат қилинган. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссаломнинг жинларга Қуръон ўқиб берганлари хабари келган. Қуръон ва ҳадис жинларнинг оловдан, кўринмас қилиб яратилганига қатъий далолат қилади. Жинларнинг инсонларга озор бериши, душманлик қилиши инкор этилмайди. Улар инсонлар кўзига туя, сигир, қўй, хачир, от, ит, илон, чаён, қушлар сифатида, ҳатто одам қиёфасида кўриниши мумкин. Жинлар ҳам инсонлар каби кофир ёки мўмин, турли дин ва ақидада бўлади, еб-ичади, эркак-хотини бор, шаръий таклифларга мукаллаф бўлади. Жинларнинг кофирлари шайтон-иблислардир. Жинлардан паноҳ тилаш, ёрдам сўраш, уларга атаб жонлиқ сўйиш шаръан ҳаром ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР