loader

МАҲМУД ҒАЗНАВИЙ

Милодий 999-1030 йилларда яшаган ғазнавийлар ҳукмдори.   Ғазнанинг бу буюк султони Маҳмуд Сабуктегиннинг ўғли эди, у ғазнавийлар шуҳратини бутун Осиёга  ёйди.  Маҳмуд билан шаҳий подшоҳлари ўртасида уруш чиқиб, ўзаро тортишувлар Ислом азаматининг Ҳиндистон шаҳий подшоҳлари устига машҳур ўн еттинчи юриши билан якунланди. Қатъиятли сунний бўлган Маҳмуд Ғазна султони  сифатида халифа деб эътироф этилди. Халифа унга "Ямин уд-Давла" (Давлатнинг ўнг қўли) унвонини берди.  Шундан кейин Маҳмуд ўзининг ғазавот урушлари силсиласини бошлаб юборди. Маҳмуднинг ғарбдаги зафарлари ҳам  Хуросон ва бутун Форснинг қўшиб олинишидан қолишмайди.  Шуҳрати  чўққисида у Ҳиндистондаги Жамна дарёси билан ғарбдаги Дажла дарёси ўртасида жойлашган бепоён кенглик ҳукмдори бўлиб турди. Ислом қаҳрамони сифатидаги шон-шуҳрати билан  Маҳмудга бас келадиган ҳокими мутлақлар кўп эмас. Ўз пайтида у Осиёнинг биринчи ҳокими эди.  Жонажон шаҳри Ғазнада шу  қадар кўп иморатлар, мактаблар, шунчалик беадад илмий муассасалар қурдириб, халқига ато қилиб,  ўз пойтахтига кўплаб машҳур кишилар даъват этдики, бу унинг номини  ўн биринчи асрдаги энг буюк  илмпарвар сифатида тилларда достон айлади.  Маҳмуд шоирлар ва машҳур кишиларга ҳар йили 400 минг динорлаб маблағ сарфлаши билан Фирдавсийни мислсиз "Шоҳнома" асарини ёзишга илҳомлантирган.  У Ғазнада дорилфунунга асос солди,   кўп ёзувчилар ва олимларни тўплаб, бутун қитъада юксак обрўга эга бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР