loader

МИЛОДИЙ ЙИЛ

Милод + луғатда «туғилиш» дегани. Ҳазрати Исо алайҳиссалом туғилганларидан бошланган деб ҳисобланувчи йил санаси «милодий йил» дейилади. Умуман Қуёш санаси (шамсий йил ҳисоби) биринчи марта мисрликлар томонидан татбиқ этилган. Мисрнинг илк қуёш тақвими милоддан олдинги 45 йилда Рим ҳукмдори Юлий Сезар томонидан олинган ва «Юлиан тақвими» деб номланган римча тақвим юзага келган. Милодий сананинг 1582 йилида эса бу тақвимни Папа Григор Ўнучинчи ислоҳ қилиб, ҳозирги Григориан тақвимига асос солган. Милодий сана номига номувофиқ тарзда Исо алайҳиссалом мавлудидан саккиз аср кейингина насроний Оврупада қўлланила бошлаган. Ислом олимлари ҳисобига кўра «Исо алайҳиссалом туғилган йил билан милодий сана орасида уч ёки тўрт йиллик катта бир тарихий хато бор». Мусулмонлар тақвим юритишда ҳижрий-қамарий сана ҳисобидан фойдаланишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР