loader
Foto

Сўфи Аллоҳёр

Ўзбек мумтоз адабиёти намояндаси, нақшбандийлик тариқатининг давомчиси, форсийда ҳам туркийда ҳам маҳорат билан ижод қилган зуллисонайн шоир, илоҳиёт олими ва буюк фақиҳи, Имом Аъзам анъаналарини ривожлантирган буюк дин арбоби Сўфи Аллоҳёр (халқ Сўпи Оллоёр деб атаган) исломий аҳком ва тасаввуфий ғояларни халқ онги ва шуурига сингдириб, ҳидоят ва нажот йўлини кўрсатган.

Сўфи Аллоҳёр 1054/1644 йилда Каттақўрғоннинг Минглар қишлоғида зиёли оиласида дунёга келган. Отаси Темир-ёр ўғлининг тарбияси билан жиддий шуғулланган. Сўфи Аллоҳёр 12 ёшгача ўз қишлоғида ўқийди. Бухорога бориб мадрасаларда билим олиб, ўзбек ва тожик тилларида асарлар ёза бошлайди. Мадраса хатмидан сўнг Сўфи Аллоҳёр бир неча йил Бухоро амирининг Ҳисор ва Қубодиён туманлари солиқ маҳкамаларида ишлайди. «Шумлиғим, расволиғим тегди вилоят халқига» деб кейинчалик адиб ўзининг ана шу фаолиятидан надомат чекади.

Сўфи Аллоҳёрнинг дунёвий ишларни тарк этиб, тариқат йўлига ўтиши унинг божхона хизматига кириб, бир неча йил қаттиққўл, шафқатсиз амалдор бўлгани, Шайх Ҳабибуллоҳнинг муридларидан бири Бухорога мол олиб кираётганда, Аллоҳёр томонидан қаттиқ калтаклангани ва муриднинг арзи ҳолига Шайх Ҳабибуллохдинг дуоси билан боғликдир. Шайх Ҳабибуллоҳ таъсирида Нақшбандия тариқатига кириб, мансаби ва бошқа дунёвий амалларни тарк этган Сўфи Аллоҳёр ўн йил Шайх Ҳабибуллоҳ мадрасасида таълим олиб, етук шайх, исломий ақидалар яловбар-дори даражасига етишади.

Сўфи Аллоҳёрнинг форс тилида ёзилган «Маслак ул-муттақийн», «Мурод ул-орифийн», араб тилида ёзилган «Махзан ул-мутеъийн», туркий тилда ёзилган «Сабот ул-ожизийн», «Нажот ут-толибийн», «Фавз ун-нажот» номли асарлари ислом олами хазинасига қўшилган бебаҳо дурдоналардир.

Сўфи Аллоҳёр шеърларида бир томондан, дунёвий муҳаббатни, ёрнинг чиройи ҳамда нозу истиғносини турли-туман бадиий бўёқларда тасвирланса, иккинчи томондан, мавжуд ижтимоий тузум иллатлари, одамлар орасида учрайдиган гина-адоватни танқид қилиниб, тўғри йўлга даъват қилинади. Нафис бадиий воситалар ва ташбехдар, мутлақо ўзига хос қиёслар шеърнинг яна ҳам шавқ ва завқ билан ўқилишига замин яратади:



Кўрк учун тушти зилоли лаъли мушкин хатту холл,

Тутди суҳбат Хизр ила Кавсар қирғоғинда хилол.

Наргизи мастинг хумори бодадан гулгунумдир,

Ё бу дурким лолазор ичра тушан вахший ғизол.



Шеърнинг биринчи байтида ёрнинг лаъли зилоли соҳилда турган мушк таратувчи хат (қора тук) ва хол жаннатнинг Кавсар ҳовузи лабида Хизр билан суҳбатлашаётган ойга ўхшатилса, кейинги байтда бодадан гулгун бўлган ёрнинг хумор кўзлари лолазорга тушган ҳуркич - ёввойи кийикка ўхшатилади.

Маъшуқанинг вафоси-ю жафоси ошиқ учун бирдай тот-ли, фараҳбахш. Шоир ўз ёрини турли ҳаётий деталларга ўхшатган:



Сен бу нозиклик била ё ҳур, ё айёрсан,

Ё пари, ё лола, ё гулшани баҳорсан.



«Ўлмаз» радифли ғазалда соликнинг мақсад йўлида риё-зат чекиши, албатта, устод-пирга эргашиши, қўл бериши лозимлиги, бу йўлда ҳар қандай тўсиқ, монеъликни «жон чекиб, ғусса ютиб, жигарни қон қилиб» мардонавор енгиб ўтиш зарурлигини уқтирилган.

Бошини доша уриб, дона элакдин ўтмай,

Мушт емай, ичина солсалар, нон ўлмаз Эй йигит,

маслаҳатинг билгали бир пир керак,

Бекамон ўқ неча тузлик ила паррон ўлмаз.



Умрининг асосий қисмини ҳақ йўлига, ирфоний билимлар тарғибига, тасаввуф таълимотини кенг халқ оммасига сингдиришга сафарбар этган Сўфи Аллоҳёр зулм-зўрлик, такаббур, судхўрлик, вафосизлик, лоқайдлик, тамагирлик, танбаллигу беҳунарлик, мансаб-мартаба, мол-дунёни деб умрни елга совуриш қилиш, дилозор, ноиттифоқ бўлишни қаттиқ қоралаб, панд-насиҳат қилади. «Арзимас» радифли ғазали ана шундан шаҳодат беради:



Дўстлар, бу бевафо дунёда молу мулк учун,

Бир-бирингни оғритиб ношод қилмок арзимас.

Мансабу дунё учун аҳди ҳукумат олдида,

Қўл қовуштириб турибон дод қилмоқ арзимас.

Олиғу солиғ билан мулло-ю хожа-барчани,

Юз жафо ё жабр ила афтода қилмоқ арзимас.

Турку тожик ўзбеку, саҳройиларни мол учун,

Кеча-ю кундуз уриб, ношод қилмоқ арзимас.



Маълум муддат давлат хизматини адо этган шоир ўз за-монасидаги феодал ўзаро низоларни, меҳнаткаш халқ бошига кулфат тушираётганларни лирик шеърларида рўй-рост танқид қилган, ҳукмрон табақаларни инсоний, адолатли бўлишга ундаган.



Муяссар бўлса тиллодин сенга тахт,

Узйнгдин пастга зинҳор айтмагил сахт.



Шоир кишиларни кибру ҳаводан воз кечиб, ҳамжиҳатлигу биродарликда, дўстлигу рафоқатда, бир-бирига нафъ етказиб яшашга даъват этади, бир-биридан баҳрамаид бўлишга ундайди:



Олур суҳбатда бир-бирдин киши баҳр,

Агар кўп чашма бир бўлса, бўлур наҳр.

Жамоатдин ўзингни қилма мумтоз,

Чопар кўп тўпдин айрилғон қуша боз.

Югурсанг якка дев бошингни янчар,

Қароқчи тўпдин айрилғонни санчар.



Худонинг раҳмати бўлса жамоат, Эрур раҳматдин айрилғон шаноат.

Инсон ақли етадиган ишни қилиши, қўлдан келадиган юмушни бажармоғи лозим. Айни пайтда ахдига содиқ, ваъдасига вафодор бўлиши зарур. Бажара олмайдиган ишга қўл уриб, ваъда бериб, ахдида турмаслик инсонни бу дунё-ю у дунё бадном қилади:



Хилоф этган забунлардан забундур,

Бу дунё-ю у дунёси нагундур.

Хилоф этсанг arap айғон сўзингдин,

Кўтар эркаклик отини ўзингдин.



Керак эрман деганнинг ваъдаси туз,

Агар туз бўлмаса, олдин кўнгил уз.



Сўфи Аллоҳёр кишиларни билим эгаллаш, касб-ҳунар ўрганишга даъват этар экан, ҳалол меҳнат билан, пешона терини тўкиб ризқу рўзини топиб ейиш, пок ва покдомон яшашга, бировлар миннати жабрини тортмасликка, сабр-қаноатли бўлишга ундайди, тамагирликни қоралайди.



Худоям ҳар на берса қил қаноат,

Юракни қилма миннатдин жароҳат

Бу меҳнат бирла топсанг парча нон,

Кишининг миннатидан ўлур осон

Таъма нонига лаб очгунча ўл оч,

Таъма бўйи кўринмай бўйдин қоч.



Сўфи Аллоҳёр шеърлари китобхонни ҳалоллик, поклик, ростгўйлик, мехдатсеварлик, одамохун бўлиш, ёшликдан илм-маърифат эгаллаш, садоқатли, қаноатли, ризоли, таъзим-тавозеъли, иймон-эътиқодли бўлишга чақириб, ғайриинсоний, ғайришаръий ишлардан парҳез қилишга ундайди. Булар эса комилликнинг асосий белгиларидандир. Шоир асарлари инсондўстлик ва исломий маърифатпарварлик ғоялари билан йўғрилгандир.

Сўфи Аллоҳёр 1721 йилда вафот этган. Қабри Вахшиворда.



Киши билса ризо шахдини завқин,

Билар бирдек мажолис тахту фавқин.



Чиқармагил оғиздан қилмас ишни,

Қиларман дема, қўлдин келмас ишни.



Қилич бошингга келса, айтма ёлғон,

Ўлумдиндур батар, чунки у ёлғон.



Қаноат ким табиби ҳар касалдир,

Қаноат ахдига оғу асалдир.



Қаноатдур кўнгилларнинг сафоси,

Қаноат барча иллатнинг давоси.



Бировда бўлса доим меҳнату дард,

Бировнинг кулфати бўлмаса бир гард.

Ҳамиджон Ҳомидийнинг

"Тасаввуф аломатлари" китобидан

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР