loader
Foto

Қуръон мавзулари: тўртинчи оқшом, тўртинчи жуз...

Имон келтирганларга амр: ҳақиқий тақво қилиш ва мўмин бўлиб ўтиш.

Аллоҳ ипини (Қуръонни) маҳкам тутиб, бўлиниб кетмаслик. Аллоҳнинг неъмати ўлароқ берилган ўзаро аҳллик.

Мусулмонлар ичидан яхшиликка буюрадиган, ёмонликдан қайтарувчилар чиқишига буйруқ.

Ихтилофдан қайтариш амри. Куфрга қайтганлар жазоланади.

Қиёматда юзлар оқ ва қаро бўладиганлар.

Оятлар ҳақ. Аллоҳ зулмни хоҳалмас.



64-бет

Осмон ва ерлар эгаси Аллоҳга барча нарсалар қайтади.

Одамлар учун энг яхши уммат бўлиш.

Аллоҳ дини ва мўминларга душманлик қилувчилар хорлиги ва сабаблари.

Китоб аҳли ичида яхши тоифалар бор. Уларнинг тақво, даъват, яхши амаллар қилишда шошилишлари ва имонлари. Яхшиликлари қайтарилмайди, Аллоҳ тақводорларни яхши билади.



65-бет

Куфр келтирганларга моллари ва болалари азобдан тўсмаслиги. Кофирларнинг ишлари мисоли совуқ шамол уриб кетган экинлари каби бўлиши.

Имон келтирганларга хитоб: мўминлардан бошқаларни сирдош тутмаслик. Ғанимларнинг тилларидан душманликлари билиниб турса қалбларидаги нафрат ундан-да катта эканлиги. Ақл ишлатишга, огоҳликка тарғиб.

Мўминлар Китобларга бўлган хурмат сабабли уларни яхши кўришади аммо улар мўминларга нисбатан яширинч душманликлари бор. Аллоҳ билиб турибти.

Бундай одамларни қандай таниш мумкин? Мусулмонларга яхшилик етса ғамгин бўлишади, ёмонлик етса хурсанд бўлишади.

Мусулмонлар сабрли ва тақводор бўлса уларнинг душманликлари зиён етказа олмас.

Пайғамбар (с.а.в)га аҳлларини тонгда жанг майдонига йиғганликларини эслатиш.



66-бет

Жангдан қўрқиб кетиб, заифлашмоқчи бўлганларни эслатиш.

Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилишларига амр.

Озчилик бўлган мусулмонларга Бадр жангида Аллоҳ ғалаба берди. Тақвога амр.

Тақво ва сабр қилувчиларга Аллоҳ фаришталари билан мадад бериши.

Бу қалб таскини ва суюнчилик учун. Аслида ғалаба Азиз ва Ҳаким Аллоҳдан (фаришталардан эмас). Бу куфр келтирганларни жазолаш учун ҳам. Кофирлар тавба қилишлари керак ёки жазоланадилар, чунки улар золимдирлар. Пайғамбар (с.а.в.)нинг иши эмас уларнинг ҳолатлари.

Осон ва ер ва ундаги нарсалар эгаси Аллоҳнинг мағфирати ва жазоси. Аллоҳ раҳмлидир.

Аллоҳнинг амри: рибони кўпайтириб емаслик, Аллоҳга тақво қилиш, "шоядки нажот топсангиз".

Аллоҳ ва росулига итоат қилиш кофирларга тайёрланган ўтдан сақлайди.



67-бет

Парвардигорнинг мағфиратига ва жаннатига шошилиш.

Тақводорлар сифатлари: садақа қиладилар, ғазабларини ютадилар ва одамларни авф этадилар. Муҳсинларни Аллоҳ ёқтиради.

Гуноҳ қилишганда Аллоҳни эслаб тавба қиладилар.

Уларни Аллоҳ мағфират ва жаннат билан мукофотлайди.

Ўтган қавмлар тарихига қараш ва ибратланиш. Бу одамлар учун баён, тақводорлар учун ҳидоят (дастур?) ва маъвизадир (ибрат?)

Бўшашиб хафа бўлмасликка ундов. Мўминлар барибир устундирлар.

Синаш учун, шаҳидларни чиқариб олиш учун бу кунларни (ғалаба ва мағлубият)ни одамлар орасида Аллоҳ айланиб туради. Мусулмонларга етган жароҳат душманларга ҳам етиб туради.



68-бет

Уруш синовлари ҳикмати.

Уҳуд жиҳодидаги одамларнинг нафсий ҳолатлари.

Чекинмаслик, ўлим ҳақида тарбия.

Мусибатлар билан заифлашмаслик пайғамбарлар ва роббонийлар йўлидир.

Уларнинг Аллоҳдан собитқадамлик, сабр ва нусрат сўраб қилган дуолари.

Аллоҳ муҳсин ва сабрли инсонларга муҳаббатли.



69-бет

Имон келтирганларга хитоб: куфр келтирганларга итоат орқага қайтиш ва зиёнликдир. Аслида итоат қилинадиган Аллоҳдир ва фақат У ёрдам бера олади.

Мўминлар душманлари қалбига қўрқув солиниши.

Мўминлар Аллоҳга итоат қилишганда зафар қозонадилар, исён қилишганда зиён топишади.

Мусулмонлар орасида фақат дунёни орзу қиладиганлар ва охиратни орзу қиладиган тоифалар бор. Бир биридан ажратиш учун Аллоҳдан имтиҳонлар келади. Мўминларни Аллоҳ фазли билан авф этади.

Мусулмонлар жанг вақтида қочиб мусибатга тушганликлари.

Бир ғамдан хафа бўлиб қолмаслик мақсадида бошқа ғам берилади.



70-бет

Аллоҳ мўминларнинг ғамига даво қилиб мудроқ билан сокинлик берди.

Бошқа тоифалар эса нолиб, Аллоҳ ҳақида ёмон гумонлар қилишди.

Шайтон йўлдан уриб заифлик қилганларни Аллоҳ авф этди, чунки у мағфиратли ва раҳмлидир.

Имон келтирганларга хитоб: кофирларга ўхшаб ўлим ҳақида нотўғри эътиқодда бўлмаслик, аслида бу улар учун жазо бўлган ғамгинликдир, мўминлар уларга ўхшаб қолмасинлар, зеро ўлдирувчи ва тирилтирувчи Аллоҳдир. Охират мукофоти олийдир.



71-бет

Вафот этган ва қатл этилганлар Аллоҳ хузурида тўпланадилар.

Пайғамбар (с.а.в.)га амр: қавмига кечиримлик бўлиш, Аллоҳ марҳамати билан мулойимлик сифати пайғамбар (с.а.в.)да мавжудлиги ва бунинг гўзал ҳикмати. Хатоларини кечириб улар билан маслаҳатлашишга амр. Бирон ишга азму қарор қилинганда Аллоҳга таваккал қилиш. Аллоҳ буни яхши кўради.

Нусрат ғалаба Аллоҳдан, шунинг учун таваккалчилик фақат Аллоҳга бўлиши лозимлиги.

Пайғамбар (с.а.в.) ҳиёнатдан пок. Хиёнатчилар оқибатда қиёматда жавоб берадилар.

Аллоҳнинг розилигини истаган ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган бир хил эмас. Иккинчиси борадиган жойи жаҳаннам.

Одамлар даражалари турлича, амалларнинг барчасини Ўзи кўриб турибти.

Одамлар адашиб юрган ҳолатларидан тўғрилашлари учун Аллоҳ пайғамбар юбориб, оятлар, поклаш, ҳикмат ва китобни берди. Буларнинг ҳаммаси неъматдир.

Мағлубият, мусибат манбаи ўзларидадир. (Хатоларни билиш ва улар устида ишлашга тарғиб).



72-бет

Мусибатлар синов ва мунофиқларни билиб олиш учун келиши.

Мунофиқлар тилларидаги нарса дилларида бўлмайди, Аллоҳ буни билади.

Мунофиқлар мусибат етганда фитнали нарсаларни гапирадилар, мўминларни койидилар, ўзларини ақиллироқ қилиб кўрсатадилар.

Аллоҳ йўлида қатл қилинганлар ўлган дейилмайди, улар Аллоҳ хузурида ризқланяптилар, улар хурсандчиликда ва бу дунёда қолган биродарларига неъмат, ажр, фазл хушхабарни етказмоқдалар.

Уларга жароҳат етса ҳам Аллоҳ ва пайғамбар чақириғига жавоб берадилар.

Душман кучи билан қўрқитишганда имонлари зиёдалашиб Аллоҳнинг кифоялигига ишончлари и таваккаллари ортади.



73-бет

Улар Аллоҳнинг неъмати ва раҳмати билан Аллоҳга қайтадилар, розилигига эришадилар. Аллоҳ энг буюк фазлнинг эгасидир.

Душмандан қўрқув ҳолатига тушиш шайтон васвасасидир. Мўмин инсон Аллоҳдан қўрқиб бундан сақланади.

Куфрга шошиб қайтишлари, имонини сотиб юборишлари, уларнинг омон бўлиб юришлари мўминларни хафа қилмаслиги керак. Имондан куфрга қайтганлар ёмонликлари кўпайиб азобга мубтало бўладилар.

Имон келтирганлар ва яхши амал қилганларга яхши башорат. Аллоҳ ғайбдан хабар бермай туриб покни нопокдан ажратиб олади. Аллоҳга ва Ўзи билиб танлаган пайғамбарга имон келтиришга чақириқ.

Берган фазлни қизғаниш, бахиллик қилиш ёмонликдир. Қиёмат куни бунинг жазоси оғир. Осмонлар ва ер мероси Аллоҳга қолади ва У ҳар бир нарсани билади.



74-бет

Яҳудийлар орасида юрган Аллоҳ тўғрисида мудших эътиқодларига раддия ва ваъид. Уларнинг тарихида пайғамбарларни ўлдирганликлари, ёлғончига чиқарганликлари хабари.

Азоб жазосининг сабаби қилинган гуноҳлардан бўлиши, Аллоҳ зулм қилмайди.

Ҳар бир жон ўлимни татийди. Қиёматда қилган ишлари учун жазо олади. Дўзаҳдан сақланганлик ҳақикий ютуқдир, бу дунё ғурур матоҳи холосдир.

Мўминлар мол ва жонига синовлар тушади. Аҳли китоблар ва мушриклар тарафидан кўп озорлар етади. Мўминлар сабр ва тақво қилсалар ана шу катта, салмоқли ишдир (азму умур).



75-бет

Аҳли китобдан илмни етказиш ва яширмаслик аҳдига хиёнат қилганликлари.

Амалларидан хурсанд бўлиб, қилмаган ишларидан мақтанишларининг жавоби бор.

Модомики осмону ерни яратган ва ундаги мулкнинг эгаси Аллоҳ экан бунда ақл эгаларига белги ишоралар бор.

Аллоҳни ҳар ҳолатда зикр қилиш ва еру осмонларни яратилишни тафаккур қилиш ва буларнинг беҳудамаслигини билиб, Аллоҳни пок сифатлар билан ёд этиб дўзаҳдан сақлашни сўраш дуоси. Пайғамбар чақириғига итоат қилиб, имон келтириш. Хатоларни кечириб, яхши одамлар қаторида вафот эттиришни сўраш.

Марҳаматини исташ. Қиёматда шармандаликдан қўрқиш. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмаслигини эслаш.



76-бет

Дуонинг мустажоб бўлиши. Солиҳ амал қилган эркак ва аёллар, дин йўлида катта мусибат чекканлар, курашганлар мукофоти башорати.

Кофирларнинг дунё кезиб юришлари алдаб қўймасин. Аслида дунё озгина матоҳ, сўнг улар жазоларини оладилар.

Тақводор, яхши (аброр) кишилар абадий жаннатда қоладилар.

Аҳли китобларнинг динга содиқ қолиб, пайғамбар (с.а.в.) билан келган нарсага имон келтирганлари ва Аллоҳга бўйин сўнадиганлари бор. Ҳисобда тез бўлган Аллоҳ хузурида улар учун ажр бор.

Имон келтирганларга хитоб: юутуқ омиллари қуйидагилар: сабрда устунлик қилиш, кураш учун тайёр бўлиб туриш ва тақвони ушлаш.



77-бет. Нисо сураси

Барча инсонларга нидо: Аллоҳдан қариндошчилик ишларида қўрқишга буйруқ. Эркак ва ёлларнинг яратувчиси ва барча нарсаларни кузатиб турувчи Аллоҳдир.

Етим молига хиёнат қилмаслик.

Адолат шарти билан иккитаси, учтаси ёки тўрттасига уйланиш ҳақида. Биттаси ёки қўл остидаги билан кифояланиш агар адолатга қодир бўлмаса.

Маҳрни кўнгилдан ҳиммат қилиш.

Ақли заифларга молларини тасарруф қилишларида кўмаклашиш. Етимларни балоғатга етиб, ақлга киришлари билан молларини топшриб қўйиш. Етим молини еб қўймаслик. Етим вакиллари бой бўлсалар иффатли бўлсинлар, камбағаллари тўғрилик қилишларига амр. Етим моли топширилаётганда гувоҳ лозимлиги. Аллоҳ ҳисобчиликка кифоядир.



78-бет

Мерос аҳкомлари.

Етим, мискин, зафиҳолларга меросдан тақсимлашга ундов.

Етим молини зулм билан еганлар дўзаҳ оловини қоринларига киритибтилар, улар дўзаҳга кирадилар.

Оила аъзоларининг мерос олиш ҳукмлари.



79-бет

Мерос тақсимоти ва қарзларни ёпиш аҳкоми.

Бу аҳкомлар Аллоҳ чегарасидир. Бу чегарага риоя қилиб Аллоҳ ва расулига эргашганлар остларидан анҳор оқадиган жаннатга кирадилар. Бунинг тескарисини қиладиганлар дўзаҳда азобланадилар.



80-бет

Зино ҳусусида ҳукм чиқариш учун 4та гувоҳ лозимлиги.

Бачабозликни жазолаш, тавба қилиб тўхтаганларни тек қўйиш.

Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмлидир.

Жоҳиллик билан гуноҳ қилиб, тезда тавба қилувчиларни Аллоҳ кечиради, У ҳамма нарсани билгувчи ҳакимдир.

Ўлим етганда тавба қилувчиларни ва кофир бўлиб ўтиб кетадиганларни Аллоҳ кечирмайди.

Имон келтирганларга хитоб: фаҳш қилмаган аёлларга жабр ситам қилмаслик, кўнгил бўлмаса ҳам яхшилик билан яшашга амр. Ёқтирмаган нарсаларда Аллоҳ яхшиликлар беради.



81-бет

Бошқа аёлга уйланиш мақсадида олдингисига ажрашаётганда мулкда зулм қилмаслик.

Қайси аёллар билан никоҳ қилиб бўлмаслиги батафсил баёни.



82-бет

Никоҳ ва маҳр ҳукми.

Ҳур мўминаларга уйлана олмайдиганлар канизак мўминаларга яхшилик билан маҳр бериб, уларнинг аҳллари изни билан уйланиш ҳукми. Қалбдаги имонни Аллоҳ билади. Канизак ҳам, уйланаётган йигит ҳам бирдек одам. Фаҳш иши жазоси. Канизакка зинодан қилиб қўйишдан қўрққанлар учун рухсат. Сабр қилсалар афзал. Аллоҳ мағфиратли кечирувчи.

Аллоҳ илмни етказишни, олдинги пайғамбарлар йўлига ҳидоятлашни ва тавба қабул этишни хоҳлайди. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.



83-бет

Аллоҳ одамларнинг тавба қилишларини хоҳлайди.

Фаҳшга берилганлар эса бошқаларни бузуқликка оғишини хоҳлайдилар.

Аллоҳ енгиллатишни хоҳлайди. Инсон заиф қилиб яратилган.

Имон келтирганларга молни ботил билан емасликка амр. Тижоратга рухсат.

"Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир."

Молни ботил билан ейдиганлар ва зулмкорлар дўзаҳга кирадилар.

Катта гуноҳлардан сақланса, кичикларини Аллоҳ кечириб жаннатга киритади.

Бир бировларига орзу билан ҳасад қилмаслик. Эркакларнинг ишларида насиба бор, аёлларнинг ишларида ўз насибалари бор. Аллоҳнинг фазлини сўрашлик. У ҳамма нарсани билади.

Қариндошлар мерос олишлари ва қасам билан ворис бўлганларнинг ҳақлари.

Жамшид Муслимов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР