loader
Foto

Барселона — қарзга ботган, истиқболи йўқ ва ёқимсиз клубга айланиб бормоқда

Бир вақтлар чиройли "тики-така" услуби, Лионель Месси, Хави, Иниеста ва Пуйол каби юлдузлар билан дунё футболини ларзага солган Барселона жамоаси бугунги кунда бутунлай бошқа манзарада кўринмоқда. Ҳозирги ҳолатида Барса нафақат рақобатбардош куч эмас, балки молиявий ва ташкилий инқирозга ботган, ёқимсиз клуб сифатида тавсифланмоқда.

1. Қарз батқоғидаги клуб

Барселонанинг молиявий ҳолати — бу на фақат спорт, балки бошқарувдаги катта фалокат. Жамоа:

•    1,3 миллиард еврога яқин қарзда.

•    Катта маошли футболчиларни сақлашга қурби етмайди.

•    “Иқтисодий леверлар” орқали телевидение ҳуқуқлари ва бошқа активларини сотиб вақтинчалик пул ишламоқда.

Бу – фақат бир йиллик емас, балки клубни ўн йилларга пасайишга олиб борадиган молиявий ҳалокатдир.

2. Ёмон трансфер сиёсати ва нотўғри инвестициялар

Сўнгги йилларда Барса ўз тарихидаги энг ахмоқона трансферларга йўл қўйди:

•    Усман Дембеле, Коутиньо, Гризманн кабиларга юзлаб миллионлар сарфланди, аммо натижа берилмади.

•    Катта пуллар эвазига олинган ўйинчилар тезда ижарага юборилди ёки арзонгина нархга бошқа клубларга кетди.

•    Ёшларга имконият берилмоқда, аммо уларга сабр ва қўллаб-қувватлаш муҳити мавжуд эмас.

3. Бошқарувдаги беқарорлик

•    Жозеп Бартомеу бошқаруви даври клубни иқтисодий таназзулга етаклади.

•    Янги президент Лапорта ҳам муаммоларни бартараф этиш ўрнига, оммавий PR ва оғзаки ваъдалар билан иш юритмоқда.

•    Месси клубдан кетди, кейинчалик клуб афсонаси Пике ҳам муносиб видолаша олмади.

4. Спортдаги пасайиш

•    Чемпионлар Лигасида кетма-кет иккита мавсум гуруҳ босқичидан чиқолмади.

•    Европа Лигасида ҳам катта рақиблар эмас, балки Айнтрахт Франкфурт, Манчестер Юнайтед каби клублардан мағлуб бўлди.

•    Эл Класиколарда Реал Мадрид устидан тўлиқ устунликка эга бўла олмаяпти. (сўнги мавсумни ҳисобга олмаганда)

5. Ижобий имиджни йўқотган клуб

Бир вақтлар “Mes que un club” (“Клубдан ҳам кўпроқ”) шиори билан ифтихор қилган Барселона энди:

•    Халқаро мухлислар учун ўз жозибасини йўқотган.

•    Ёш мухлислар орасида кўпчилик Реални танлаяпти.

•    Жамоа ичидаги ихтилофлар ва сўнгги можаролар мухлисларни чалғита бошлади.

6. Истиқбол борми? Йўқ

Агар жиддий ўзгаришлар бўлмаса:

•    Барса яна кўп йиллар Чемпионлар Лигаси ғолиблигидан узоқ бўлади.

•    Молиявий инқироз ортидан трансферлар чекланади.

•    Ёш футболчилар қиммат таклифлар олса, уларни ушлаб қолиш имконсиз бўлади.

•    Янги стадион қурилиши эса янада кўпроқ қарз ва бюджет танқислигини келтириб чиқаради.

•    Яхши ўйинчиларини пул учун клуб зарарига сотиб юбориши мумкин.

Бугунги Барселона — ёқимсиз, номутаносиб, нотинч ва қарзга ботган клуб. У ўзининг шарафли тарихини ҳурмат қилмасдан, устига устакор популизм, нотўғри бошқарув ва ҳеч қандай стратегик йўналишсизлик билан келажакни ҳам йўққа чиқармоқда. Реал Мадрид, Манчестер Сити, Бавария каби жаҳон грандлари янги босқичга ўтган бир пайтда, Барселона энди орқага қараб кетмоқда — буни на “Ла Масия” на “классик фалсафа” тўхтата олади. Реалга етаман деб бунча қарзга ботиб қолиши шармандалик устига шармандаликдир...

Холис футбол таҳлилчиси

Абу Муслим